Фозилов Мирвохид Мирсултоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Э.С.Томпсон асарлари таржималарида зоонимларнинг вербализациялашуви (инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги материаллар асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2624.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашев Акрамжон Махмудович, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Э.С. Томпсон асарлари таржималарида қўлланган зоонимларнинг вербализациялашув механизмларини инглиз, ўзбек ва рус тиллари материаллари асосида аниқлаш, уларнинг лексик-семантик ва бадиий-эстетик хусусиятларини тавсифлаш ҳамда таржимада қайта ифодаланиш усулларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Э.С. Томпсон асарлари мисолида инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги зоонимларнинг вербализацияси, зоонимик бирликларнинг функсионал-семантик хусусиятлари, уларнинг бадиий-эстетик ва антропологик юкламаси, ономастик-семантик жиҳатларини мазмунан етказиб беришда таржимада қўлланиладиган лексик-семантик эквивалентлик, функсионал компенсация, маданий мослаштириш, метафорик кўчириш каби вербал трансформацияларнинг самарадор эканлиги лингвокултурологик ва трансформацион-эквивалент ёндашувлар асосида аниқланган;
Э.С. Томпсон матнларида намоён бўладиган инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги зоонимларнинг вербализацияланиш жараёнидаги лексик-семантик, деривацион ва морфологик хусусиятлари, уларнинг коннотатив-прагматик салоҳияти ҳамда лингвомаданий кодлари лингвистик ва таркибий-мазмуний комплекс баҳолаш асосида очиб берилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларида зоонимларнинг этимологик тузилиши ва дискурсдаги семантик-функсионал хусусиятлари, қўй, буқа ва бўри каби ҳайвон номларида акс этувчи миллий-маданий семантик инвариантларнинг консептуал хусусиятлари қиёсий-маданий таҳлил натижалари асосида аниқланиб, лингвомаданий кодификацияга хос миллий-маданий, когнитив ва семантик жиҳатлар исботланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги зоонимларга оид мавжуд тасниф такомиллаштирилиб, уларни номинатив, образли, характерологик ҳамда маданий-мазмуний функсияларига кўра таснифлашнинг типологик мезонлари илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зоонимларнинг вербализацияси тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:
Э.С. Томпсон асарлари мисолида инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги зоонимларнинг вербализацияси, зоонимик бирликларнинг функсионал-семантик хусусиятлари, уларнинг бадиий-эстетик ва антропологик юкламаси, ономастик-семантик жиҳатларини мазмунан етказиб беришда таржимада қўлланиладиган лексик-семантик эквивалентлик, функсионал компенсация, маданий мослаштириш, метафорик кўчириш каби вербал трансформацияларнинг самарадор эканлиги лингвокултурологик ва трансформацион-эквивалент ёндашувларга оид илмий хулосалар тадқиқотчи муаллифлигидаги 5111400 – “Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)” бакалавриат таълим йўналиши учун тайёрланган “Транслатион Тҳеорй анд Праcтиcе (ин тҳе Эхампле оф Вербализатион оф Зоонймс)” номли ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва такомиллаштириш жараёнига жорий этилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 53-сон маълумотномаси). Натижада, зоонимларни таржима қилишда лексик-семантик эквивалентлик, функсионал компенсация, маданий мослаштириш ва метафорик кўчириш усулларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ўқув жараёнига татбиқ этилиб, талабаларда бадиий таржиманинг лингвокултурологик хусусиятларини таҳлил қилиш компетенсиясини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
Э.С. Томпсон матнларида намоён бўладиган инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги зоонимларнинг вербализацияланиш жараёнидаги лексик-семантик, деривацион ва морфологик хусусиятлари, уларнинг коннотатив-прагматик салоҳияти ҳамда лингвомаданий кодлари лингвистик ва таркибий-мазмуний таҳлилига доир илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган ИЛ-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-февралдаги 04/1-631-сон ма'лумотномаси). Натижада инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги зоонимларнинг лексик-семантик ҳамда морфологик хусусиятларини автоматик лингвистик таҳлил қилиш ва қиёсий тавсифлаш имкониятлари кенгайтирилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларида зоонимларнинг этимологик тузилиши ва дискурсдаги семантик-функсионал хусусиятлари, қўй, буқа ва бўри каби ҳайвон номларида акс этувчи миллий-маданий семантик инвариантларнинг консептуал белгилари ҳамда уларнинг лингвомаданий кодификациядаги миллий-маданий, когнитив ва семантик жиҳатларига доир илмий хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий таржима кенгаши йиғилишларида, Таржимонлар форумида, адабий учрашувларда ва ёш таржимонлар тўгараги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 13-февралдаги 01-03/83-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар ва таржимонларда бадиий матндаги зоонимларнинг миллий-маданий семантик мазмунини талқин этиш, лингвомаданий кодларни аниқлаш ҳамда таржимада семантик инвариантларни сақлаш бўйича касбий компетенсиялар ривожлантирилган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги зоонимларга оид мавжуд тасниф такомиллаштирилиб, уларни номинатив, образли, характерологик ҳамда маданий-мазмуний функсияларига кўра таснифлашнинг типологик мезонларига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” ва “Ёшлар” телеканалларининг “Янги давр” информацион дастурларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 19-июндаги 181-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг бадиий асарларда зоонимларнинг образ яратиш, персонаж характерини очиш ва миллий-маданий мазмунни ифодалашдаги функсионал имкониятлари ҳақидаги билим ва тасаввурлари кенгайтирилган.