Раджабова Мухтасар Давранбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Араб тилида талабаларнинг ёзув малакасини интегратив ёндашув асосида шакллантириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (араб тили),(педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7509
Илмий раҳбар: Қодирова Камола Солиҳовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Казакбаев Акбар Акмалжанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади филологик олий таълим муассасаларида талабаларнинг араб тилида ёзув малакасини интегратив ёндашув асосида шакллантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Интегратив ёндашув асосида араб тилида ёзув малакасини шакллантириш учун ишлаб чиқилган етти босқичли (ЙТҚТТТМ) алгоритмнинг методик асослари тайёр матнлар, аудио/видео топшириқлар, мавзуга оид контентлар, вазифалар занжири ва муҳокама элементларини кетма-кет қўллаш орқали ёзув жараёнининг муқаддима, тайёрлов, конструксия, текширув ва рефлекция босқичларининг функсионал-когнитив компонентининг методик аксентуацияси асосида такомиллаштирилган.
Нутқий фаолият турларининг интеграцияси асосида ишлаб чиқилган Ар-ИЙМ моделининг дидактик имкониятлари МАЛЛ технологияларига асосланган топшириқлар, когнитив-ижодий фаолликни рағбатлантирувчи адаптив-диагностик ўқув муҳити ҳамда ёзув малакасини баҳоловчи индикаторлар билан методик синхронизация асосида қўлланилиши орқали аниқланган.
Ёзув малакасини шакллантиришга қаратилган нутқий ва нутқий бўлмаган хатолар типологияси асосида ишлаб чиқилган методик ечимнинг самарадорлиги “лойиҳа” педагогик технологиясининг ҳамкорликда ёзиш, матн деконструксияси, 6-3-5 Браинwритинг ва эркин ёзув методлари интеграциясига асосланган диагностик кузатув ва таҳлил усули орқали аниқланган.
Араб тилида ёзув малакасини шакллантиришда ўнгдан чапга ҳаракатланиш тамойили, ҳаракатлар билан маъно фарқланиши, морфологик тузилманинг юқори даражада мураккаблиги ва лексик бирликларнинг контекстуал кўпмаънолилиги каби графокогнитив ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда ташкилий, интегратив моделлаштириш, амалий татбиқ ҳамда якуний таҳлил ва баҳолаш босқичларини ўз ичига олган АЙМ функсионал-блокли механизми ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
интегратив ёндашув асосида араб тилида ёзув малакасини шакллантириш учун ишлаб чиқилган етти босқичли (ЙТҚТТТМ) алгоритмнинг методик асослари тайёр матнлар, аудио/видео топшириқлар, мавзуга оид контентлар, вазифалар занжири ва муҳокама элементларини кетма-кет қўллаш орқали ёзув жараёнининг муқаддима, тайёрлов, конструксия, текширув ва рефлекция босқичларининг функсионал-когнитив компонентининг методик аксентуацияси асосида такомиллаштиришга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация текнологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг 2020-2022-йилларда ўтказилган “Эрудит” шифрли ёпиқ инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 24-декабрдаги 10/2629-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимда талабаларнинг ёзув малакасини шакллантириш методлари ва унда етти амалий босқични тўғри қўллай олиш алгоритмини самарали ишлаб чиқиш тизими бўйича тавсиялар мазкур дастур мазмунини бойитишга хизмат қилган;
нутқий фаолият турларининг интеграцияси асосида ишлаб чиқилган Ар-ИЙМ моделининг дидактик имкониятлари МАЛЛ технологияларига асосланган топшириқлар, когнитив-ижодий фаолликни рағбатлантирувчи адаптив-диагностик ўқув муҳити ҳамда ёзув малакасини баҳоловчи индикаторлар билан методик синхронизация асосида қўлланилиши орқали аниқланганлигига оид илмий тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Манбалар сўзлаганда” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 26-декабрдаги 01-44--562-сон маълумотномаси). Натижада, кўникмалар интеграцияси асосида тайёрланган методик тавсиялар оммалаштирилган;
ёзув малакасини шакллантиришга қаратилган нутқий ва нутқий бўлмаган хатолар типологияси асосида ишлаб чиқилган методик ечимнинг самарадорлиги “лойиҳа” педагогик технологиясининг ҳамкорликда ёзиш, матн деконструксияси, 6-3-5 Браинwритинг ва эркин ёзув методлари интеграциясига асосланган диагностик кузатув ва таҳлил усули орқали аниқланганлигига доир хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Европа иттифоқи томонидан (Гумболдт университети, Германия) 2022–2025 йилларда “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cредит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги № 01/4-4440-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ёзув малакасини шакллантиришда мавжуд хатоларни бартараф қилишда уч босқичли машқлар тизимидан кўникмалар интеграцияси асосида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини бойитишга хизмат қилган;
араб тилида ёзув малакасини шакллантиришда ўнгдан чапга ҳаракатланиш тамойили, ҳаракатлар билан маъно фарқланиши, морфологик тузилманинг юқори даражада мураккаблиги ва лексик бирликларнинг контекстуал кўпмаънолилиги каби графокогнитив ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда ташкилий, интегратив моделлаштириш, амалий татбиқ ҳамда якуний таҳлил ва баҳолаш босқичларини ўз ичига олган АЙМ функсионал-блокли механизми ишлаб чиқилганлигига оид хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган Ахборот-қиқдирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-октябрдаги № 04/1-5169-сон маълумотномаси). Натижада яратилган механизм дастур бўйича қўйиладиган талабаларни мазмунан бойитишга хизмат қилган.