Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Донохон Нутфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда обструктив бронхитнинг диагностика усулларини оптималлаштириш ва клиник-иммунологик жиҳатлари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология; 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib452.
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.30.08.2018.Tib.50.01 рақамли илмий кенган асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори; Шамсиев Фуркат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда обструктив бронхитнинг диагностика усулларини оптималлаштириш ва клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор обструктив бронхит билан касалланган 1 ёшгача болаларда IL-4 ва IL-8 цитокинлари миқдорининг кескин ортиши хамда IL-1, IL-6 ва TNF-α цитокинлари миқдорининг меъёр даражадан фарқланмаслиги билан кечувчи иммун тизимидаги номутаносиблик бўлиши исботланган;
илк бор ўткир обструктив бронхит билан касалланган 1-3 ёшгача бўлган болаларда IL-4 ва IL-8 цитокинлар миқдорининг кескин ортишига тўғри пропорционал равишда TNF-α миқдорининг кескин пасайиши аниқланган;
ўткир ва қайталанувчи обструктив бронхитли болалар қонида нейтрофиллар фагоцитар фаоллиги (НФФ) меъёр ҳолатида гуморал иммунитет (IgА, IgМ, IgG) кўрсаткичларининг кескин ортиши билан IgЕ миқдорининг турғунлиги аниқланган;
илк бор обструктив бронхит билан касалланган эрта ёшли болалар сўлагида иммуноглобулинлар IgМ ва IgG миқдорининг кескин ортиши билан IgA ва IgE миқдорининг камайиши билан кечувчи локал иммунитет фаолиятининг ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда обструктив бронхитнинг ташхислаш усулларини оптималлаштириш ва клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Обструктив бронхитни эрта ёшдаги болаларда бронхиал астмага ўтишининг прогностик мезонларини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/156-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эрта ёшдаги болаларда обструктив бронхитни бронхиал астмага ўтишини эрта аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
«Обструктив бронхит: иммуномодуляторли даволаш ва олиб боришни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/156-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома обструктив бронхитга чалинган болаларда иммунитетнинг цитокинлари бўғинидаги бузилишларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва касалликнинголдини олишга хизмат қилган;
болаларда обструктив бронхитнинг ташхислаш усулларини оптималлаштириш ва клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Бухоро шаҳри, Бухоро вилояти Когон шаҳри ва Вобкент тумани тиббиёт бирлашмалари амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-з/259-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар обструктив бронхит билан касалланган болаларда ташхислаш ва янги иммунокоррегирловчи даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликнинг қайталаниш даражасини камайтиришга, бронхиал астмага ўтишининг олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish