Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Шахноза Толибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли яллиғланиш жавоб синдроми бўлган чақалоқларда цитокинлар динамикасининг хусусиятлари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология; 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib799.
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.31.10.2019.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Федоскова Татьяна Германовна тиббиёт фанлари доктори, профессор., Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тизимли яллиғланиш жавоб синдроми бўлган чақалоқларда цитокинлар динамикасида ташхисий ва истиқболни белгиловчи аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор инфекцион яллиғланиш касалликлари бўлган чақалоқларнинг эрта мослашув даврида қон задобидаги IL-6, IFN-γ миқдорининг ортиши, кечки мослашув даврида эса қон зардобида TNF-α ва IL-8 миқдорининг кескин икки баробар камайиши пешобда мослашув даврига боғлиқ бўлмаган ҳолда TNF-α ва IL-6 миқдорининг ортиши билан кечиши исботланган;
илк бор юқумли бўлмаган патологияли чақалоқларнинг эрта мослашув даври қон зардобида (TNF-α, IFN-γ, IL-6) цитокинлар миқдорининг ортиши пешобда IL-6 миқдорининг пропорционал равишда ортиши билан кечиши исботланган;
юқумли бўлмаган патологияли чақалоқларнинг кечки мослашув даври қон зардобида IFN-γ миқдори, пешобда TNF-α, IFN-γ ва IL-6 миқдорлариниг ортишига боғлиқлиги  аниқланган;
юқумли бўлмаган патологияли чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоби синдромининг оғирлик мезонлари - эрта неонатал даврда пешобда TNF-α ва IFN-γ ортиши, кечки неонатал даврида қон зардобида IL-6 ва TNF-α, пешобда IL-8  миқдорининг ортишига боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тизимли яллиғланиш жавоб синдроми бўлган чақалоқларда цитокинлар динамикасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Янги туғилган чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоб синдромини истиқболини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги  8н-р/259-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома янги туғилган чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоб синдромини ташхислаш, касалликнинг олдини олиш ва истиқболини белгилашга хизмат қилган;
«Янги туғилган чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоб синдромининг янги ноинвазив цитокинодиагностик усулини қўллаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги  8н-р/260-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоб синдромини эрта ташҳислаш ва иммун тизим цитокинлари бўғинидаги бузилишларни аниқлаш, ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва касалликнинг олдини олишга хизмат қилган;
тизимли яллиғланиш жавоб синдроми бўлган чақалоқларда цитокинлар динамикасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Бухоро вилоят перинатал маркази, Вобкент ва Бухоро туманлари хамда Когон шахар тиббиёт бирлашмаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 июндаги 8н-д/162-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома янги туғилган чақалоқларда тизимли яллиғланиш жавоб синдромини ташхислаш, эрта даволаш чора тадбирларини қўллаш орқали касаллик асоратларини камайтириш, стационарда даволаш муддатини қисқартириш билан иқтисодий самарадорликка эришиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish