Кодирова Олтиной Бектошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10088
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизи, педагогика фанлари доктори(DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Хайдарова Махлиё Хабибуллаевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахсга йўналтирилган мустақил таълим мазмунини миллий ва умуминсоний қадриятлар, маънавий-ахлоқий меъёрларга тизимли мувофиқлаштириш, касбий фаолиятини интерактив ва коллаборатив педагогик фаолиятга трансформациялашни комплекс тахлили асосида аниқлаштирилган;
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш технологиялари интерактив-коллаборатив фаолиятни мустақил маданий-таълимий лойиҳалаш, рефлексив ўз-зини ривожлантириш алгоритмларига имплементациялаш ва мустақил таълим траекториялари жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компенсияларини ривожлантириш модели ижодий фаолиятида рефлектив ҳамда ижтимоий фаол маданият механизмларини шакллантиришга хизмат қилувчи компонентларнинг трансформасион ўқув конструксиясини функсионал боғланишлар тузилмасига мос акс эттириш, диагностик мониторингига критериал баҳолашларни киритиш ва натижавийликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетенсияларини ривожланиш самарадорлиги касбий контекстдаги мақсадларни маданий саводхонлик, очиқ мулоқот, ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган шахсий сифатлар динамик интенсивлигини таъминлаш, фаолият, натижалар, касбий мулоқот ва толерантликка таъсири даражасини диагностик мониторинглаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари шахсга йўналтирилган таълим парадигмасига асосланиб, фаол ва коллоборатив ўқув жараёнига шахсий ривожланиш мақсадлари ва хусусиятларини белгилашга генератив йўналтириш ва педогогик маданиятнинг тўрт таркибий қисмларини мустақил таълим шаклларига интеграциялаш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 1-июлдаги 11/3.2-сонли қарорига асосан берилган 2025-371У-724 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим мазмунини такомиллаштириш ҳамда бўлажак ўқитувчиларининг билим даражасини оширишга эришилган.
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш мазмуни интерсубектив идрок этишга қаратилган маданий саводхонлик, мерос ва ижтимоий фаоллик категорияларини когнитив диспозициянинг консервативлигига кўра мустақил маданий-таълимий лойиҳалаш, рефлексив ўз-зини ривожлантириш механизмларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 1-июлдаги 11/3.2-сонли қарорига асосан берилган 2025-371У-724 рақамли нашр рухсатномаси). Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришни мустақил маданий-таълимий ресурслари лойиҳаласини такомиллаштиришга шароит яратилган;
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компенсияларини ривожлантириш модели талабаларнинг ижодий фаолиятида рефлектив ҳамда ижтимоий фаол маданият механизмларини шакллантиришга хизмат қилувчи компонентларнинг трансформацион ўқув конструксиясининг функсионал боғланишлар тузилмасини акс эттиришнинг диогностик мониторингини таҳлилига кўра натижавийликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли ўқув дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 1-июлдаги 11/3.2-сонли қарорига асосан берилган 2025-371У-724 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим мазмунини такомиллаштириш ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришга ўргатиш имкони оширилган. Ижодий фаолиятида рефлектив ҳамда ижтимоий фаол маданият механизмларини шакллантиришга хизмат қилувчи компонентларнинг трансформацион ўқув конструкциясини функсионал боғланишлар тузилмасига мос тарзда акс эттириш таълим жараёнининг илмий асосланган ёндашувини ифодалайди.Бу ёндашув шахснинг ўз фаолиятини таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради.
мустақил таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг умуммаданий компетенсияларини ривожланиш самарадорлиги маданий саводхонлик, очиқ мулоқот, ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган шахсий сифатлар динамик интенсивлигини фаолият, натижалар, касбий мулоқот ва толерантликка таъсири даражасига кўра диагностик прогнозлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 1-июлдаги 11/3.2-сонли қарорига асосан берилган 2025-371У-724 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогика олий таълим ташкилотларида ўқув фаолиятида бўлажак ўқитувчининг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришга эришилган