Акилов Джахангир Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел соҳасидаги носпецифик оғриқлар клиник-этиопатогенетик структураси ва даволаш тактикасининг дифференциал ечими», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib74.
Илмий раҳбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: белдаги носпецифик оғриқларнинг клиник-этиопатогенетик таркибини ўрганиш, дифференциал даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор белдаги сурункали носпецифик оғриқлари бўлган беморларда касалликнинг клиник-этиопатогенетик хусусиятларига асосланган ташхис маркерлари аниқланган;
илк бор белдаги носпецифик оғриқларнинг синдромологик таркиби ва ушбу касаллик кечишининг вариантлари аниқланган;.
носпецифик люмбалгияли беморларни умумий реабилитацион даволашда анъанавий даволаш билан таққослаганда замонавий хондропротекторлар ва SARI антидепрессант дори воситаларини қўллашнинг самарадорлиги исботланган;
белдаги сурункали носпецифик оғриқлари бўлган беморларни даволашнинг дифференциал ёндашуви такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бел соҳасидаги носпецифик оғриқлар клиник-этиопатогенетик структураси ва дифференциал даволаш ечими бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Бел соҳасидаги носпецифик оғриқларда дифферентланган даволаш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 8н-д/333-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома белдаги носпецифик оғриқларда белдаги оғриқларга олиб келувчи омиллар, хатар омиллари, клиник-патогенетик намоён бўлишларни ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва дифференциаллашган даволашга хизмат қилган;
бел соҳасидаги носпецифик оғриқлар клиник-этиопатогенетик структураси ва дифференциал даволашга қаратилган тадқиқотнинг тизимли таҳлили бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан 1-сонли шаҳар клиник касалхонасининг неврология бўлимларига, “Neyrohelp” хусусий тиббиёт маркази амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 8н-з/3-сон маълумотномаси). Натижада бел соҳасидаги носпецифик оғриқлар билан хасталанган беморлар даволаш муддати қисқаришига, ишга лаёқатсизлик давомийлигининг камайишига ва даволаниш учун янги ёндашувлар орқали ногиронликнинг олдини олиш имконини берган.