Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллажанов Бахром Рустамжановичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир билиар панкреатитнинг клиник-эпидемиологик аспектлари ва даволаш-ташхис тактикаси хусусиятлари», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Tib377.
Илмий маслаҳатчи: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Ничитайло Михаил Ефимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина); Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус панкреатоген асоратларни тактик диагностик мониторингини такомиллаштириш ва комплекс даволаш-профилактика чора-тадбирларини оптималлаштириш йўли билан ўткир панкреатит билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касаллик давомийлиги ва кечиш оғирлигини ҳамда унинг жадаллашиб боришининг махсус прогностик мезонларини ҳисобга олган ҳолда билиар панкреатитга хос бўлган эпидемиологик ва клиник-патогенетик хусусиятлари аниқлаштирилган;
пакреатитнинг билиар шаклида махсус панкреатоген асептик ва йирингли-некротик асоратлар ривожланиши ҳамда даволашнинг қониқарсиз оқибати хавфи масаласида нисбатан юқори прогностик салбий хавф бўлган патологик жараён кечишининг оғирлигида фарқланишлар исботланган;
қўлланган даволаш тактикасига боғлиқ равишда билиар панкреатит кечиши хусусиятлари ва асосий патологик жараён жадаллашиши, панкреатитга боғлиқ тизимли асоратлар ва ўлим эҳтимоллиги аниқлаштирилган;
билиар патология фонида эндоскопик транспапилляр ва супрапапилляр даволаш-диагностик муолажалардан сўнг травматик панкреатит ривожланиш ва жадаллашиб боришининг патогномоник хусусиятлари очиб берилган;
эндоскопик муолажалардан сўнг ўткир травматик панкреатит ривожланиши эҳтимоллигини оширувчи анатомик ва клиник хавф омиллари аниқланган;
оғир билиар пакреатитда ўткир респиратор дистресс-синдром ривожланиши ва жадаллашишининг клиник-патогенетик хусусиятлари аниқлаштирилган ва респиратор кўмаклашиш фонида PaO2/FiO2 индекси ўсиши даражасини баҳолаш бўйича салбий прогноз хавфи аниқланган;
антибактериал, антисептик, антигистамин ва бронхолитик воситалар дозаланган ҳаво-дори аралашмаси ёрдамида трахеобронхиал йўл микрофлорасига таъсир этишдан иборат бўлган ўпканинг узоқ муддатли сунъий вентиляцияси шароитида ўпка асоратларининг профилактикаси ва даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир панкреатит билан беморларга юқори технологияли ёрдам сифатини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига асосан:
“Билиар этиологияли ўткир панкреатит оғирлик даражасини баҳолаш алгоритми” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома билиар этиологияли ўткир панкреатитни, айниқса, панкреатоген асоратлар бўлган гуруҳ беморларини даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
“Оғир ўткир панкреатит фонида полиорган етишмовчилик диагностикаси ва интенсив даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ўткир панкреатит фонида полиорган етишмовчиликни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
“Панкреатит билан боғлиқ ўпканинг ўткир шикастланишида респиратор даволаш тактикаси алгоритми” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси). Панкреатит билан боғлиқ ўпканинг ўткир шикастланишини даволашнинг таклиф этилган алгоритми ўткир панкреатитнинг ушбу оғир асоратини интенсив даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштириш имконини берган;
“Механик сариқлик бор беморларда эндоскопик аралашувни қўллаш ёрдамида травматик пакреатитни аниқлаш усули” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар механик сариқлик фонида эндоскопик аралашув туфайли келиб чиққан ўткир травматик панкреатитни даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
ўткир билиар панкреатит билан оғриган беморларга хирургик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон вилояти филиалига, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифохонаси амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 январдаги 8н-з/7-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Ўткир билиар панкреатит билан беморларни даволашга таклиф этилган комплекс ёндашув ва пакреатоген тизимли асоратларларни интенсив даволашнинг таклиф этилган клиник-патогенетик жиҳатлари билан бирга қўллаш уларнинг частотасини 24,9% дан 14,9% га камайтириш, асосий патологик жараён барқарорлашуви ва регресси эҳтимолини 81% дан 89,6% га ошириш ва шу йўл билан ўлим кўрсаткичини 11,4% дан 4,5% га қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish