Вахабова Наргиза Максудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кексалардаги ишемик инсульт клиникаси ва терапиясидаги гендер курсаткичлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib308.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аликулова Нигора Абдукодировна. тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ёшдаги беморларда инсультнинг гендер кўрсаткичларини, хавф омиллари, клиникаси ва даволаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир инсульт хавф омилларининг гендер ва ёшга боғлиқ хусусиятлари аникланган;
кексаларда ўткир ишемик инсульт гендер ва ёшга боғлиқ ҳолда атеротромботик, кардиоэмболик, лакунар ва сунг гемодинамик кетма-кетлик турлари шаклланиши исботланган;
кексаларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш ва деменцияга ўтишини олдини олишнинг гендер ва ёшга боғлиқ мезонлари ишлаб чикилган;
илк бор ишемик инсульт билан огриган беморларда гормонал бузилишлар (ТТГ, Т3, Т4, ФСГ, ЛГ, эстрадиол, тестостерон, кортизол) касалликнинг клиник кечишини оғирлаштириши исботланган;
кексаларда ўткир инсульт ривожланишида кортизол миқдори жинсга боғлиқ холда микдорининг ошиши аҳамиятга моликлиги исботланган;
ишемик инсультни эрта ташхислашда гормонлар концентрациясининг узгариши эхтимоллик омили эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кексаларнинг ишемик инсульт клиникаси ва терапиясидаги гендер кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Кекса ёшдаги беморларда ишемик инсультни даволашнинг оптималлаштирилган усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 майдаги 8н-д/96-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома ишемик инсультда анъанавий даволашда қўлланиладиган комплекс антикоагулянт, вазоактив, ноотроп дори воситалари жараёнида ганглиозид мавикс дори воситасининг самарадорлиги қиёсий таҳлил қилинганлиги ва касалликни даволашнинг самарали кўрсаткичига эришиш имконини берган.
кексаларнинг ишемик инсульт клиникаси ва терапиясидаги гендер кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри 7-сон шаҳар касалхонаси, ҳамда 1-сон шаҳар клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 8н-з/6-сон маълумотномаси). Олинган тадкикот натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши орқали ишемик инсульт билан хасталанган беморларнинг реанимацион бўлимларда даволаш муддатларини кискартириш ва улим курсаткичини камайтиришщ имконини яратган.