Умаров Фарҳоджон Илхомовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчилар билан йўлҳаракати хавфсизлиги бўйича профилактик тадбирларни ташкил этишнинг педагогикмеханизмлари” мавзусидаги 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10701
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор., Аслонова Орзигул Пиримовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тарбия дарсларида йўл ҳаракати хавфсизлигидан профилактик тадбиларни ташкил этиш методикасини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шартлари ва методикасини ишлаб чиқиш ва асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарбия дарсларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича профилактик тадбиларни ташкил этиш муаммосига оид илмий адабиётлар ва амалдаги меёрий ҳужжатларни комплекс назарий таҳлил қилиш асосида ўқувчи-ёшларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид тушунчаларининг моҳияти “ҳуқуқий маданият”, “ҳуқуқий таълим” категориялари билан интегратив алоқадорлигига кўра методологик жиҳатдан аниқлаштирилган;
ўқувчи-ёшлар билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доир профилактик тадбирларни ташкил этишнинг педагогик механизмлари компетенсиявий, аксиологик ва функсионал ёндашувлар асосида ўқувчиларда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқий маданият, хавфсиз ҳаётий фаолият кўникмалари ҳамда масъулиятли ижтимоий хулқни ривожлантириш мезонларига кўра концептуал жиҳатдан аниқлаштирилган;
таълим муассасалари ва ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ҳамкорлигини амалга оширишнинг педагогик модели тарбиявий-профилактик жараёнга интегратив ҳамкорлик технологиялари, рақамли мониторинг ҳамда ижтимоий-педагогик профилактика механизмларини татбиқ этиш асосида таркибий-функсионал йўналишларига кўра такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир профилактик тадбирларни ташкил этиш методикаси компетенсиявий ёндашув тамойилларини тарбиявий-педагогик жараёнга интерактив технологиялар, вазиятли масалалар, профилактик тренингларни татбиқ этиш асосида ўқувчиларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмалари, ҳуқуқий маданият ҳамда масъулиятли ижтимоий хулқни шакллантириш мезонларига мувофиқ равишда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Тарбия” дарсларида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир профилактик тадбирларни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тарбия дарсларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича профилактик тадбиларни ташкил этиш муаммосига оид илмий адабиётлар ва амалдаги меёрий ҳужжатларни комплекс назарий таҳлил қилиш асосида ўқувчи-ёшларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид тушунчаларининг моҳияти “ҳуқуқий маданият”, “ҳуқуқий таълим” категориялари билан интегратив алоқадорлигига кўра методологик жиҳатдан аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан “Бошланғич таълимда тарбия фани” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпўлатов томонидан 2026-йил 13-майда берилган 04/4821-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларга йўл ҳаракат хавфсизлигига доир тушунчаларни шакллантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ўқувчи-ёшлар билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга доир профилактик тадбирларни ташкил этишнинг педагогик механизмлари компетенсиявий, аксиологик ва функсионал ёндашувлар асосида ўқувчиларда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқий маданият, хавфсиз ҳаётий фаолият кўникмалари ҳамда масъулиятли ижтимоий хулқни ривожлантириш мезонларига кўра концептуал жиҳатдан аниқлаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2020 йилда бажарилган АИФ-2/17 “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректори томонидан 2024 йил 29 майда берилган 03/1547 рақамли маълумотнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини йўл ҳаракат хавфсизлигини ўқитишга тайёрлаш жараёни инновацион технологиялар асосида такомиллаштирилишига хизмат қилган;
таълим муассасалари ва ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ҳамкорлигини амалга оширишнинг педагогик модели тарбиявий-профилактик жараёнга интегратив ҳамкорлик технологиялари, рақамли мониторинг ҳамда ижтимоий-педагогик профилактика механизмларини татбиқ этиш асосида таркибий-функсионал йўналишларига кўра такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55099-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларга Тарбия фани доирасида йўл ҳаракати хавфсизлигини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилишига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир профилактик тадбирларни ташкил этиш методикаси компетенсиявий ёндашув тамойилларини тарбиявий-педагогик жараёнга интерактив технологиялар, вазиятли масалалар, профилактик тренингларни татбиқ этиш асосида ўқувчиларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмалари, ҳуқуқий маданият ҳамда масъулиятли ижтимоий хулқни шакллантириш мезонларига мувофиқ равишда такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Бошланғич таълимда тарбия фани” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпўлатов томонидан 2026-йил 13-майда берилган 04/4821-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфларда Тарбия фани ўқувчиларда ҳаракат хавфсизлигини ўргатишга доир инновацион ишланмалар билан такомиллашувига хизмат қилган.