Тешаев Нозимжон Нусратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ГАТ ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги экин турларини мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш (Бухоро вилояти, Вобкент тумани мисолида)”, 11.00.07 - “Геоинформатика” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т6068.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махсудов Бобомурод Юлдошович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.10.08 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Бабажанов Аллаберган Рўзимович – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (DSc), доцент;  Жақсибаев Рашид Ниеталиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот – Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геоахборот тизимлари ва технологиялари, масофадан зондлаш маълумотлари ва машинали ўрганиш алгоритмлари асосида қишлоқ хўжалиги экин турларини мониторинг қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мултиспектрал масофадан зондлаш маълумотлари ва машинали ўрганиш алгоритмлари асосида қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш усули такомиллаштирилган;
радар масофадан зондлаш маълумотлари асосида экин турларини аниқлаш учун мақбул поларизация параметрлари мажмуасини танлаш усули ишлаб чиқилган;
гиперспектрал масофадан зондлаш маълумотлари асосида экин турларининг спектрал кутубхонаси шакллантирилиб, таснифлаш усули ишлаб чиқилган;
кўп манбали масофадан зондлаш маълумотлари асосида ишлаб чиқилган очиқ веб-платформа ёрдамида экинларнинг агрофенологик ривожланиш босқичларини кузатиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  ГАТ ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги экин турларини мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натиажалар асосида:
мултиспектрал масофадан зондлаш маълумотлари асосида экин турларини аниқлашда спектрал ва агрофенологик ахборотларни интеграциялашга асосланган усул “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасида, Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳамда Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил, 3-ноябрдаги 02/2520-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экин турларини юқори фазовий аниқликда аниқлаш, уларнинг вегетация давридаги фенологик босқичларини кузатиш ҳамда экин майдонларининг фазовий тақсимотини аниқ хариталаш имконияти яратилган;
радар (САР) масофадан зондлаш тасвирлари асосида экин турларини аниқлаш ва агрофенологик мониторинг қилиш усули “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасида, Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳамда Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-289-сон маълумотнома). Натижада, булутли ва ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам экин майдонларини аниқлаш, уларнинг агрофенологик ривожланиш жараёнларини узлюксиз мониторинг қилиш ва таснифлаш аниқлигини ошириш имконияти яратилган;
гиперспектрал масофадан зондлаш маълумотлари, дала кузатувлари ва спектрал кутубхона асосида машинали ўрганиш алгоритмларидан фойдаланиб экин турларини таснифлаш усули “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасида, Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳамда Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (2025-йил, 4- ноябрдаги 25-93-сонли маълумотнома). Натижада, экин турларини юқори аниқликда идентификация қилиш, таснифлаш моделларининг аниқлигини ошириш ҳамда илмий-услубий асосларини такомиллаштириш имконияти яратилган;
оптик ва радар масофадан зондлаш маълумотлари интеграциясига асосланган “Смарт Cроп МСИ” ва “Смарт Cроп САР” мониторинг платформалари ишлаб чиқилиб, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасида, Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳамда Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-289-сон маълумотнома). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини реал вақт режимида кузатиш, уларнинг ривожланиш динамикасини визуал мониторинг қилиш ҳамда натижаларни автоматлаштирилган тарзда бошқарув органларига тақдим этиш имконияти яратилган;
оптик, радар ва гиперспектрал масофадан зондлаш маълумотлари асосида экин турларини таснифлаш, агрофенологик мониторинг қилиш ҳамда вегетация индекслари (НДВИ, НДWИ, САВИ ва бошқалар)нинг мавсумий профилларини шакллантириш усуллари ишлаб чиқилиб, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Бухвилерлойиҳа” Бухоро вилоят бўлинмасида, Бухоро вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳамда Вобкент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (2026-йил 17-мартдаги 05/06-04-289-сон маълумотнома). Натижада, ҳудудий миқёсда ягона геомаълумотлар базасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш ва агроекологик кўрсаткичларни баҳолаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish