Тиллоева Шахло Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астмада ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib867.
Илмий раҳбар: Рахимова Дилорам Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Садикова Гулора Абраровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астмада ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш ва даволашнинг янги самарали ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бронхиал астмада ўпка гипертензияси авжланишини эрта ташхислашда беморлар психоэмоционал ҳолати, жисмоний юкламаларга толерантлик ва қоннинг кислород билан сатурацияси пасайишининг чегаравий кўрсаткичлари асосланган;
тўқима гипоксияси шароитида ўзгаришга учраган эндотелий функцияси, ўрта поғона бронхиал астма ва артериал гипертензия бирга келган беморлар билан бронхиал астма оғир поғонасидаги беморларнинг кўрсаткичлари мослиги исботланган;
бронхиал астмада психоэмоционал ҳолат бузилишлари артериал гипертензия билан бирга келганда у ўпка гипертензияси авж олиши оғирлигини белгиловчи асосий детерминантлардан бири эканлиги исботланган;
ўпка гипертензияси мавжуд бўлган беморларни даволашни оптималлаштиришга ёрдам берувчи комплекс терапияни эндотелийга боғлиқ вазодилятация ва ўпканинг вентиляция-перфузия ҳолатига аҳамиятли таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бронхиал астмада ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Бронхиал астмада ўпка гипертензиясини эрта аниқлаш ва даволаш алгоритмлари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 8н-д/258-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма касаллигида ўпка гипертензияси келиб чиқиши олдини олишни такомиллаштириш ва даволаш усулларини оптималлаштириш тизимини амалга ошириш имконини берган;
“Ўпка артериал гипертензияси ривожланишида переферик гемодинамика ва ўпка вентиляцион фаолиятининг функционал ўзгаришларини баҳолаш алгоритми” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 8н-д/258-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астма билан оғриган беморларда ўпка гипертензияси ривожланишида переферик қон томирлар ва ўпканинг вентиляцион-перфузион ҳолатини ўрганиш, касаллик асоратларининг олдини олиш имконини берган;
бронхиал астма касаллигида ўпка гипертензияси келиб чиқишининг олдини олишни такомиллаштириш ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар Бухоро вилояти Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси, Бухоро шаҳар 1 ва 3-сон оилавий поликлиникалари ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8н-з/225-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши бронхиал астмада учрайдиган ўпка гипертензиясини эрта ташхислаш, эндотелий дисфункцияси, кардиореспиратор бузилишларнинг олдини олиш, даволаш муддатини қисқартириш, ногиронлик хавфини пасайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.