Каландарова Умида Арслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромнинг асосий компонентлари тоифаларига боғлиқ бўлган охирги нуқталар шаклланишини солиштирма баҳолаш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib268.
Илмий раҳбар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Узбекова Нелли Рафиковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: охирги нуқталар шаклланишидаги метаболик синдром турли компонентларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипергликемиянинг метоболик синдром (МС) патогенези ва унга коморбид касалликлар (ушбу тадқиқотда – ЮИК) ҳақидаги тасаввурларни кенгайтирадиган охирги нуқталар шаклланишига таъсир кўрсатадиган турли хил тоифаларининг нисбий аҳамияти исботланган;
илк бор гликемик эгрилик симпатоадренал ва вагоинсуляр фазаларининг МС даволаш-профилактика чора-тадбирларини шакллантиришга имкон берадиган нисбий қиймати аниқланган;
семизлик ҳамда ортиқча тана вазни турли ҳил тоифаларининг охирги нуқталар шаклланишидаги аҳамияти исботланган;
илк бор МС компонентлари ва гипергликемиянинг турли категориялари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
МСнинг асосий таркибий қисмлари турли хил тоифаларининг охирги нуқталарни шакллантиришдаги қиёсий аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
“Метаболик синдромда хавф гуруҳини аниқлаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 мартдаги 8н-р/107-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома МС хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш, турли асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган;
МС хавф омилларини аниқлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика 2-сон клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий марказининг Хоразм филиали, “Қибрай” санаторияси, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 декабрдаги 8н-з/216-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши метаболик синдромнинг дифференциаллашган профилактикаси ва даволашни амалга ошириш имконини яратиш, шу билан бирга МС асосий компонентлари турли уйғунликда келиши хавф гуруҳларини аниқлаш, бир қатор ноинфекцион касалликларнинг кўп омилли профилактикаси бўйича дастурларни режалаштириш ва амалга ошириш имконини берган.