Машарипова Мамлакат Сатиболдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали бронхит ривожланишининг иммуногенетик хавф омиллари», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1018.
Илмий раҳбар: Файзуллаева Нигора Яхъеевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлари доктори; Шамсиев Фуркат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сурункали бронхит ривожланишининг иммуногенетик хавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир бронхитли болаларда Т-лимфоцитлар миқдорининг пасайиши фонида табиий киллерлар, комплементнинг C3 компоненти, СРО, лактоферрин ва IL-1β миқдорлари ортишига боғлиқ иммунитет фаолиятининг ўзгариши аниқланган;
эрта мактаб ёшидаги болаларда сурункали бронхит зўрайиши механизмида CD3+, CD4+, фагоцитар фаоллик, IgG, IgA миқдорларининг пасайишига тўғри пропорционал равишда табиий киллерлар сони (CD16+) ва IgM, IL-4 ва IL-1β миқдорларининг ортиши аниқланган;
илк бор паразитар инвазия фонида сурункали бронхитли беморларда CD4+, CD8+, IgA, IgG ва IFNγ миқдорларининг ишонарли камайиши ҳамда CD20+, CD23+, CD25+, CD95+, комплемент C3 компоненти, лактоферрин ва IgE миқдорларининг кескин ортиши билан кечувчи иммун тизимидаги номутаносиблик бўлиши исботланган;
илк бор «ҳолат-назорат» таҳлили асосида сурункали бронхит билан касалланган болаларда CFTR гени мутациясининг гетерозиготли F508del, W1282X ва N1303K маркерлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали бронхит ривожланишининг иммуногенетик хавф омилларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда сурункали бронхитни ташхислашда иммунологик кўрсаткичларни аниқлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-д/141-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали бронхитга чалинган болаларда иммунитетнинг махсус ва махсус бўлмаган омиллари фаолияти ҳолатидаги бузилишларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва касалликнинг олдини олишга хизмат қилган;
«Сурункали бронхит билан касалланган болаларда иммунокоррекцияли даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 8н-д/141-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали бронхитга чалинган болаларда иммунитетнинг ҳужайравий ва гуморал бўғинидаги бузилишларни эрта аниқлаш, ўз вақтида иммунокоррегирловчи даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олишга хизмат қилган;
болаларда сурункали бронхит ривожланишининг иммуногенетик хавф омилларини аниқлаш ва даволаш ишлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 8н-з/244-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар сурункали бронхит билан касалланган болаларда ташхислаш ва янги иммунокоррегирловчи даволаш усулини қўллаш орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларининг олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ҳамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.