Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Улуғбек Мухтаржановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси шароитида такрорий экин соя навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда суғориш тизимларини асослаш”, 06.01.02– Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019./3.DSc/Qx74.
Илмий маслаҳатчи: Исашев Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Исаев Собиржон Хусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим, Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Ёрматова Дилором Ерматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлари  шароитида кузги буғдойдан кейин такрорий экилган соя навларининг илмий асосланган суғориш тизимлари ва усулларини турли суғориш тизимларида тупроққа ишлов бериш усуллари, мақбул озиқлантириш тартибларини ва уларнинг соя ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш ҳамда бу бўйича илмий-амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Фарғона водийсиниг ўтлоқи ва оч тусли бўз тупроқлари шароитида  кузги  буғдойдан кейин такрорий соя навларини етиштиришда тупроққа ишлов бериш усуллари ва маъдан ўғитлар меъёрига боғлиқ холда илмий асосланган  мақбул суғориш тартиблари, уни амалга оширувчи сув тежамкор суғориш технологияси ишлаб чиқилган, сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтиришдаги самарадорликлари аниқланган;
ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида соянинг “Юг-30” ва “5334” навларин мақбул суғориш тартиблари, уларининг сув  истеъмоли аниқланган;
сизот сувлари яқин жойлашган ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида такрорий соя навларининг уруғларига белгиланган меъёрда ризоторфин билан ишлов берилган ва суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-70% тартибда суғорилганда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун мақбул шароит яратилган;
сояни суғориш технологиясининг тупроқ сув физик хоссаларига таъсири аниқланиб, суғоришлар эгат оралатиб плёнка тўшаб ўтказилганда соядан юқори дон ҳосили олиш учун мақбул шароит яратилиши аниқланган;
Қўлланилган агротехнологияларнинг соя экинидаги иқтисодий самарадорлиги исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқ унумдорлигини яхшилаш, экинлар хосилдорлигини ошириш, қисқа навбатлаб экиш тизимида такрорий экин сифатида сояни экиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
соя уруғини экиш, соя ўсимлигини етиштиришнинг агротехникаси бўйича “Кузги буғдойдан кейин такрорий экилган соя ўсимлигини етиштириш бўйича амалий тавсиялар” ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 сентябрдаги 02/021-2176-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар Фарғона водийси фермер хўжаликларида кузги буғдойдан кейин такрорий экилган соя ўсимлигини етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Фарғона водийсининг ўтлоқи бўз ва оч тусли бўз тупроқ шароитларида ғўзанинг мақбул ўғит миқдорлари (2012-2013 йиллари) фермер хўжаликларида 180 га гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 сентябрдаги 02/021-2176-сон маълумотномаси). Ушбу  технологияларни жорий этиш натижасида 5,2 ва 6,9 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштиришга эришилган;
соя ўсимлигининг мақбул суғориш тартиблари (2013-2017 йиллари) ва суғориш усуллари (2015-2016 йиллари) Фарғона водийсининг фермер хўжаликларида 347 га жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 сентябрдаги 02/021-2176-сон маълумотномаси),  натижада рентабеллик даражаси 97% ни ташкил этган;
Андижон вилоятининг Олтинкўл, Андижон ва Шаҳрихон туманлари ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Чортоқ ва Наманган туманларидаги фермер хўжаликларида соя етиштириш технологияси жами 527 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 сентябрдаги 02/021-2176-сон маълумотномаси). Натижада соя ҳосилдорлиги 25 ц/га ни ташкил этиб, шартли соф даромад 10-15 фоиз, гектаридан 600-800 минг сўм фойда олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish