Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Умбетали Тазабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқумда локал деҳқончилик агротехнологияси элементларини яратиш», 06.01.01– Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx266.
Илмий раҳбар: Алланов Холиқ Келдиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим. Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум ҳудудининг қумли чўл тупроқлар шароитида локал деҳқончиликда беда пичани ва маккажўхори яшил массасидан юқори ҳосил олишда маъдан ўғитларнинг мақбул меъёрлари, тупроққа ишлов бериш чуқурлиги ва сидератларни ўғит сифатида қўллаш агротехнологияси элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Қизилқумнинг қумли чўл тупроқлари шароитида тупроққа ишлов бериш чуқурлиги, маъдан ўғитлар меъёри ва сидератларнинг тупроқнинг сув‒физик ҳамда агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
беданинг ўсиб ривожланиши ва пичан ҳосилига тупроққа ишлов бериш чуқурлиги, маъдан ўғитлар меъёрининг таъсири аниқланган;
маккажўхорининг иккинчи ва учунчи йилда ўсиб‒ривожланиши ва яшил масса ҳосилига тупроққа ишлов бериш чуқурлиги, маъдан ўғитлар меъёри ва сидератларнинг таъсири аниқланган;
тупроққа ишлов бериш чуқурлиги, маъдан ўғитлар меъёрининг тупроқ унумдорлигига, агрофизикавий, агрокимёвий хоссаларига, беда пичани ҳосилдорлигига ҳамда маккажўхори яшил масса ҳосилига сидерат ўғитлар таъсирининг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
беда ва маккажўхори ҳосилдорлигини оширишда тупроққа ишлов бериш чуқурлиги ва маъдан ўғитлар меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
беда ва маккажўхоридан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида фермер хўжаликлари учун ҳаммуаллифликда “Марказий Қизилқумнинг мавжуд ер ва сув ресурсларидан фойдаланиб локал деҳқончилик агротехнологияси элементларини ишлаб чиқиш” номли тавсия ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8-августдаги 02/029-1663-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар Навойи вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
беда етиштиришда тупроққа ишлов бериш чуқурлиги ва маъдан ўғитлар қўллаш агротехнологиялари Навойи вилояти Конимех туманининг қумли тупроқлари шароитида 11 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8-августдаги 02/029-1663-сон маълумотномаси). Натижада тупроққа 15‒20 см чуқурликда ишлов берилиб беда экинига, минерал ўғитлар N‒100, P2O5‒120, K2O‒100 кг/га меъёрда қўлланилганда 2 йилда ўртача 94,6 ц/га пичан ҳосили олиниб, назоратга нисбатан 33,1 ц/га қўшимча ҳосил олинган ва тупроқ унумдорлиги яхшиланган;
маккажўхори етиштиришда тупроққа ишлов бериш чуқурлиги ва маъдан ўғитлар қўллаш агротехнологиялари Навойи вилояти Конимех туманининг қумли тупроқлари шароитида 10 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8-августдаги 02/029-1663-сон маълумотномаси). Натижада тупроққа 15‒20 см чуқурликда ишлов берилиб маъдан ўғитлар меъёри N‒250, P2O5‒175, K2O‒125 меъёрда қўлланилиб, йил оралатиб экилган сидерат экини таъсирида 774,0 ц/га яшил масса ҳосили олинган. Икки йилда ўртача назорат вариантига нисбатан ҳайдаш чуқурлиги ва маъдан ўғитлар меъёри ҳисобига 208,4 ц/га қўшимча ҳосил олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish