Дадамирзаев Муҳаммадон Ғуломқодировичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Яримўтказгичлардаги деформацион эффектлар динамикасива p-n-ўтишдаги иссиқ заряд ташувчиларнинг электр юритувчи кучи», 01.04.10–ярим ўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: физика-математика фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.FM163.
Илмий маслаҳатчи: Шамирзаев С.Х., физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти ва Наманган муҳандислик-педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион плазма ва лазер технологиялари институти ва Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 16.07.2013.FM/T.12.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Э.З.Имамов физика-математика фанлари доктори, профессор; Р.Я.Расулов физика-математика фанлари доктори, профессор; Р.А.Аюханов физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўта юқори частотали электромагнит майдон, деформация ва ёруғликнинг концентрация бўйича носимметрик яримўтказгичли p-n-ўтишнинг ток характеристикаларига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўта юқори частотали (ЎЮЧ) майдонда жойлашган концентрацияси бўйича носимметрик p-n-ўтишда салт юриш кучланиши ва қисқа туташув токи нафақат юқори ҳароратли заряд ташувчилар ҳисобига, шунингдек, юқори концентрацияли пастроқ қизиган заряд ташувчилар ҳисобига ҳосил бўлиши асосланган;
ЎЮЧ майдондаги концентрация бўйича носимметрик p-n-ўтиш вольтампер характеристикаси, қисқа туташув токи ва салт юриш кучланишининг уч ўлчовли фазодаги боғланиши кўрилиб, унинг учинчи параметрга нисбатан динамикаси ўзгариши кўрсатилган;
ЎЮЧ майдонидаги p-n-ўтиш ВАХ ноидеаллик коэффициенти электрон ва коваклар ҳарорати (Te ва Th), берилган кучланиш тушуви (U) билан аниқланиши электрон ва коваклар концентрациясини, шунингдек, уларнинг ҳароратини, диффузия коэффициенти ва диффузия узунлигини, фононлар ҳароратини, қўйилган кучланиш ва потенциал барьер баландлигининг ғалаёнланишини ҳисобга олувчи ифода билан тавсифланиши кўрсатилган;
заряд ташувчилар кучсиз қиздирилганда ЭЮК ва токнинг ҳосил бўлиши концентрация бўйича носимметрик p-n-ўтиш ичида ЎЮЧ тўлқин электр майдон кучланганлиги векторининг оғиши ва Френкел эффектига, уларнинг заряд ташувчилар кучли қизишида ортиши эса ЎЮЧ тўлқин электр майдон кучланганлиги векторининг оғиши, Френкел эффект ва шулар билан бир вақтда потенциал барьер баландлигининг ғалаёнланиши билан боғлиқлиги аниқланган;
ЎЮЧ майдонидаги носимметрик p-n-ўтишни нотекис қиздирилганда уюрмавий токлар ҳосил бўлиши электрон ва коваклар қизиш ва потенциал барьер баландлиги ғалаёнланиши билан боғланган тўлиқ токни камайишига олиб келишини кўрсатувчи ВАХ ҳисоби келтирилган;
юқори қувватли ЎЮЧ майдондаги концентрация бўйича носимметрик p-n-ўтиш токининг потенциал тўсиқ баландлиги ғалаёни ва рекомбинацион ток ортиши туфайли ўсиши ёритиш натижасида генерацияланган фототок ташувчилар томонидан енгиб турилади, бу p-n-ўтиш воль-ампер характеристикасини токнинг кичик қийматлари томон силжишига олиб келиши кўрсатилган;
юқори қувватли ЎЮЧ майдондаги концентрация бўйича носимметрик p-n-ўтиш деформацияси генерацияланган p-n-ўтиш токининг ортишига олиб келади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида ёруғликнинг таъсири унинг камайишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертацияда бажарилган ковак қизиши ҳисобга олинган ҳолда деформация ва ёруғлик таъсиридаги ток характеристикаларини ҳисоблаш натижаларининг назарий ҳисоблари Россия Фанлар академияси Физика-техника институтининг «Изолятор-металл фазовий ўтиш яқинидаги номагнит яримўтказгичларда аралашма спинларининг антиферромагнит ва ферромагнит тартибланиши» илмий гранти тадқиқоти натижаларини таҳлил қилишда қўлланилган (Россия ФА Физика-техника институтининг 2015 йил 16 ноябрдаги хати).