Sayt test rejimida ishlamoqda

Сотторов Ойбек Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида соя навларини суғориш тартибларини ишлаб чиқиш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx402.
Илмий раҳбар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Авлияқулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим. Ёрматова Дилором, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган типик бўз, сизот сувлари чуқур жойлашган тупроқларида асосий экин сифатида экиладиган соя навларининг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, сизот сувлари чуқур жойлашган типик бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида етиштирилган соянинг Орзу, Ўзбекистон-2, Олтинтож ва Селекта-201 навларининг суғориш сонлари, муддатлари ва меъёрлари ишлаб чиқилган;
тезпишар ва ўртапишар соя навларининг сувга бўлган талаби ва дон ҳосили учун сарфланадиган нисбий сув сарфи, транспирация жадаллиги, коэффициенти ва фотосинтез маҳсулдорлиги аниқланган;
соя навларининг турли суғориш тартибларидаги ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва мойдорлиги аниқланган;
суғориш тартибларига боғлиқ холда соя навларнинг ўсув даври давомийлиги белгиланди ва ҳосилининг иқтисодий самарадорлиги аниқланган;
соя навларини етиштиришда фойдаланиладиган ФАО нинг Aqua Crop модели учун маълумотлар базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, сизот сувлари чуқур жойлашган типик бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида етиштириладиган соя навларини суғориш тартиблари бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
асосий экин сифатида экилган соя навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш технологиялари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида фермер хўжаликлари учун ҳаммуаллифликда “Қашқадарё вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида соя навларини суғориш тартиблари” номли тавсия ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02/021-2723-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар, фермер ва деҳқонлар томонидан мақсадли фойдаланилмоқда;
Қашқадарё вилояти шароитида соя навларини суғориш тартиблари Шаҳрисабз туманидаги фермер хўжаликларида 5 гектар майдонга жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02/021-2723-сон маълумотномаси). Натижада соянинг ўртапишар Ўзбекистон-2 ва Олтинтож навларини мавсум давомида 6 марта суғориш, бунда гуллашгача бўлган даврда 1 марта 600-650 м3/га; гуллаш, дуккакларни шаклланиши ва пишиш даврида 5 марта 900-950 м3/га ҳисобида суғориш, мавсумий суғориш меъёри 5200 м3/га бўлиши аниқланган;
асосий экин сифатида экилган соя навларни етиштиришда илмий асосланган суғориш тартиблари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Китоб туманларидаги фермер хўжаликларга жами 29,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02/021-2723-сон маълумотномаси). Натижада соядан 27,9-30,0 ц/га дон ҳосили олинган, соф фойда 3,6-4,2 млн. сўм/га ни ташкил этиб, рентабеллик даражаси ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish