Нарқучқарова Роҳила Зиядуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тасвирий санъат воситасида ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.Ped3965.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Хуррамов Исроил Абдурашидович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01. рақамли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳақбердиев Бахтиёр Рустамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасвирий санъат воситасида ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик тизими бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари «дизайн тафаккури» усули асосида миллий қадриятларга хос нақшлар ҳамда бадиий образлар ўртасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликни визуал моделлаштириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг асосий ва ҳосила ранглардан тўғри фойдаланиш кўникмалари натурани тасвирлашда миллий-бадиий мерос объектларидаги иссиқ ва совуқ ранглар ҳамда тасвирни тузиш, жойлаштириш, бадиий яхлитликни таъминлаш композиция элементларининг ўзаро интегратив боғлиқлигини аниқлаш орқали ривожланитилган;
ўқувчиларга миллий-бадиий қадриятларни сингдиришнинг комплекс модели уларнинг бадиий тафаккури, эстетик идроки ва креатив кўникмаларини манзара, натюрморт, батал, портрет ва марина жанрларининг бадиий компонентларини композицион изчилликда қўллаш орқали ўзини-ўзи коррексиялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг миллий-бадиий қадриятларга қизиқиш самарадорлиги миллий маданият элементларини ифодаловчи бадиий-эстетик воситалар орқали уларда тасвирий ифода мустақиллиги, композицион тафаккур, эстетик дид ва бадиий идрок этиш компетенсияларининг когнитив, эмоционал ҳамда амалий мезонлар асосида ривожланиш динамикасини баҳолаш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасвирий санъат воситасида ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик тизими бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари «дизайн тафаккури» усули асосида миллий қадриятларга хос нақшлар ҳамда бадиий образлар ўртасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликни визуал моделлаштириш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил
7-мартдаги 03-33-700-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик жараёндаги мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг асосий ва ҳосила ранглардан тўғри фойдаланиш кўникмалари натурани тасвирлашда миллий-бадиий мерос объектларидаги иссиқ ва совуқ ранглар ҳамда тасвирни тузиш, жойлаштириш, бадиий яхлитликни таъминлаш композиция элементларининг ўзаро интегратив боғлиқлигини аниқлаш орқали ривожланитиришга доир амалий таклиф ва тавсиялари “Умумий педагогика (Педагогика тарихи)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 7-мартдаги 03-33-700-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг педагогик жараёндаги мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларга миллий-бадиий қадриятларни сингдиришнинг комплекс модели уларнинг бадиий тафаккури, эстетик идроки ва креатив кўникмаларини манзара, натюрморт, батал, портрет ва марина жанрларининг бадиий компонентларини композицион изчилликда қўллаш орқали ўзини-ўзи коррексиялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Тасвирий санъат” фанининг 5-7-синфларга мўлжалланган ўқув дастурлари ва дарсликларини яратиш жараёнида фойдаланилган (Республика таълим марказининг
2023-йил 15-июндаги 01/11-02/2-522-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъат воситасида ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантириш педагогик тизимининг самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларнинг миллий-бадиий қадриятларга қизиқиш самарадорлиги миллий маданият элементларини ифодаловчи бадиий-эстетик воситалар орқали уларда тасвирий ифода мустақиллиги, композицион тафаккур, эстетик дид ва бадиий идрок этиш компетенсияларининг когнитив, эмоционал ҳамда амалий мезонлар асосида ривожланиш динамикасини баҳолаш орқали аниқлашга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 7-мартдаги 03-33-700-сонли маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъат воситасида ўқувчиларда миллий-бадиий қадриятларга қизиқишни шакллантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.