Жавхарова Нилуфар Одилжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Жадидларнинг миллий педагогика ривожига қўшган ҳиссаси (Ашурали Зоҳирий фаолияти мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped12552         
Илмий раҳбар: Кобилова Зебо Бакировна филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.25.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Гулбаҳор Азамовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; иккинчи расмий оппонент сифатида Ҳамроев Ғофир Ҳасанович педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жадидларнинг миллий педагогика ривожига қўшган ҳиссасини Ашурали Зоҳирий фаолияти мисолида илмий-педагогик жиҳатдан асослаш, унинг ҳаёти, ижтимоий-маърифий фаолияти, таълим-тарбияга оид қарашлари ва педагогик меросининг замонавий таълим тизимидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ашурали Зоҳирийнинг педагогик қарашлари биринчи марта комплекс илмий-педагогик таҳлил асосида асосланган. Унинг  муаллимлик, матбуотчилик, навоийшунослик ва миллий тил тараққиётига оид фаолияти, дарслик яратиш тажрибаси ўзбек педагогикаси тараққиётига хизмат қилган яхлит маърифий-педагогик тизим сифатида биринчи марта талқин қилинган; Зоҳирий меросини жадид маърифатчилиги, миллий педагогик тафаккур ва ўзбек педагогикаси тарихининг узвий таркибий қисми сифатида кўрсатиб берадиган назарий-илмий асос ишлаб чиқилган.
Ашурали Зоҳирий педагогик меросининг мазмуний йўналишлари аниқлаштирилган ва тизимлаштирилган. Она тили ва адабиёт таълими, саводхонликни ошириш, миллий меросга ҳурмат, ёш авлодни маърифатга йўналтириш, ўқитувчи шахсининг ижтимоий масъулияти ва миллий ўзликни англаш ғоялари асосий педагогик мезонлар сифатида белгиланган; ушбу мезонларнинг замонавий компетентлик ёндашуви ва шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари билан мазмунан уйғунлиги исботланган.
Ашурали Зоҳирий меросини замонавий таълим жараёнига татбиқ этишнинг педагогик модели ишлаб чиқилган. Мазкур модел учта ўзаро боғлиқ компонент -  билишга оид (когнитив), қадриятли-мотивацион ва фаолиятли -  асосига қурилган бўлиб, талабаларда тарихий-педагогик меросни англаш, миллий-маърифий қадриятларга онгли муносабат ва касбий-методик кўникмаларни биргаликда шакллантиришга йўналтирилган; моделнинг назарий асослари ва таркибий компонентлари биринчи марта мустақил илмий-методик бутунлик сифатида тавсифланган.
Ашурали Зоҳирий педагогик меросини олий таълимда ўрганишнинг методик тизими такомиллаштирилган, ушбу тизим талабаларда тарихий-педагогик билим, касбий масъулият ва миллий педагогик тафаккурни ривожлантиришдаги самарадорлиги биринчи марта эмпирик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
Ашурали Зоҳирий педагогик меросини ўрганиш бўйича олинган илмий натижаларнинг жорийланиши қуйидагиларда кўринади:
Ашурали Зоҳирийнинг педагогик қарашлари жадид маърифатчилиги, миллий педагогик тафаккур ва ўзбек педагогикаси тарихининг узвий таркибий қисми сифатида асосланган, унинг дарсликчилик, муаллимлик, матбуотчилик, навоийшунослик ва миллий тил тараққиётига доир фаолияти ўзбек педагогикаси ривожига хизмат қилган маърифий-педагогик тизим сифатида талқин қилинган ўринлардан АЛ-322103020  рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 23-майдаги 21/04-сон маълумотномаси). Натижада, платформа янги ва илмий маълумотлар билан бойитилиб, фойдаланувчиларга қулайлик яратилган;
Диссертация иши натижалари республика фан ва технологиялари ривожланишнинг “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган қуйидаги тадқиқот натижаларида: жадидлар мактаб, дарслик, матбуот ва муаллим шахсини маърифий ислоҳотларнинг таянч воситалари сифатида талқин этиб, таълимни жамият тараққиётининг асосий омили деб баҳолаганлиги, янги усул мактаблари фаолияти, она тилида таълим бериш, дунёвий фанларга эътибор кучайиши ва шахсга йўналтирилган таълим жадидчилик ҳаракатининг амалий педагогик мазмунини ташкил этганлигига доир муаллифлик ғояларидан ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 11-июндаги 01-09/422-сонли маълумотномаси). Шунингдек, жадидларнинг миллий педагогика ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда Ашурали Зоҳирий асарлари жадид педагогикасининг таълимий-услубий мумтоз намуналари сифатида баҳоланиши каби илмий хулосалардан ИЛ-662205522-рақамли “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган методик ечимлардан интеграциялашган ҳолда фойдаланилган.   
Ашурали Зоҳирий меросини замонавий таълим жараёнига татбиқ этишнинг педагогик модели ишлаб чиқилган, мазкур модел билишга оид, қадриятли-мотивацион ва фаолиятли компонентлар асосида талабаларда тарихий-педагогик меросни англаш, миллий-маърифий қадриятларга муносабат ва касбий-методик кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ўринларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида ўтказиб келинаётган анжуманлар, семинарларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 12-июндаги 252-сон маълумотномаси). Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. Натижада семинарларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришга эришилган;
Зоҳирий педагогик меросини олий таълимда ўрганишнинг методик тизими такомиллаштирилган, маъруза, семинар, мустақил иш, манба таҳлили, қиёсий жадвал, тақдимот, рефлексив эссе ва тарбиявий тадбирлар асосида ташкил этилган тажриба-синов ишлари орқали ушбу тизимнинг талабаларда тарихий-педагогик билим, касбий масъулият ва миллий педагогик тафаккурни ривожлантиришдаги самарадорлиги асосланганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Бедорлик”, “Адабий жараён”  номли эшиттиришлари (2019-2022-йиллар) ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 12-мартдаги 04-36-359-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish