Зарипов Нозимбек Найимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришда замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1066 ИССН2181-5763
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Илмий маслаҳатчи: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Мурадова Фируза Рашидовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Турдиев Шохрух Раззоқович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришда замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини замонавий дастурий воситалар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришнинг мотивацион, ҳамкорликда ўқитиш, интеграцион, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини ривожлантириш каби педагогик шарт-шароитлар мантиқий фикрлаш, дастурлар тузиш, уларни компютер ёрдамида амалга ошириш орқали аниқланган;
ўқувчиларнинг амалий дастурлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи интерфаол таълимга асосланган муаммоли топшириқлар (формула, функсиялар ва СҚЛ сўровлари ёзиш, анимацияларни бошқариш, маълумотларни текшириш), муаммоли-изланишли вазиятлар (ахборотларни кодлаш, мантиқий ифодалар ва схемалар, саноқ тизимлари, ахборот узатиш тезлиги, маълумотларни шифрлаш) ни яратиш орқали таълим самарадорлигини оширишнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида услуб (стйле) тили (CСС), белгилаш тили (ҲТМЛ), визуал (Сcратч), динамик (ЖаваСcрипт) дастурлаш ҳамда обектга йўналтирилган дастурлаш (Пйтҳон) тилларига оид машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмасини онлайн ўқув воситаларига, чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи масалаларга мослаш орқали ўқувчиларда ахборот компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий дастурий воситалардан фойдаланишининг дидактик модел асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни дастурий воситаларга оид креатив компетентлигини ривожлантиришнинг натижавий кўрсаткичлари алгоритмик схемалар, веб технологиялар, методик таъминотли дастурий воситалар “Рақамли таълим” номли электрон таълим платформаси асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш ҳамда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Рақамли таълим” номли электрон манбадан дарс жараёнида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган муаммоли машқлар тўпламини амалиётда қўллашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришда замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини замонавий дастурий воситалар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришнинг мотивацион, ҳамкорликда ўқитиш, интеграцион, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини ривожлантириш каби педагогик шарт-шароитлар мантиқий фикрлаш, дастурлар тузиш, уларни компютер ёрдамида амалга оширишга оид таклиф ва тавсиялар “Информатика ва рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи 438-505 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш ва дастурлашга оид фаоллигини оширишга эришилган ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида замонавий дастурий воситалардан фойдаланишга оид муаммоли масалалар ечими, дастурлаш тилларини ўрганишга доир видеодарслар орқали мактаб ўқитувчилари билан ижодий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган;
ўқувчиларнинг амалий дастурлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи интерфаол таълимга асосланган муаммоли топшириқлар (формула, функсиялар ва СҚЛ сўровлари ёзиш, анимацияларни бошқариш, маълумотларни текшириш), муаммоли-изланишли вазиятлар (ахборотларни кодлаш, мантиқий ифодалар ва схемалар, саноқ тизимлари, ахборот узатиш тезлиги, маълумотларни шифрлаш) ни яратиш орқали таълим самарадорлигини оширишнинг методик таъминотини ишлаб чиқишга оид методик тавсиялар “Замонавий дастурлаш тиллари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи 194-147 рақамли гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга ва дарс мазмунини бойитишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида услуб (стйле) тили (CСС), белгилаш тили (ҲТМЛ), визуал (Сcратч), динамик (ЖаваСcрипт) дастурлаш ҳамда обектга йўналтирилган дастурлаш (Пйтҳон) тилларига оид машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмасини ўқув воситаларига, чизиқли, тармоқланувчи, такрорланувчи масалаларга мослаш орқали ўқувчиларда ахборот компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик модел асосида такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган методик кўрсатмалар “замонавий дастурий воситалар” ўқув курслари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 01/11-9-771-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришга оид мураккаб дастурлар тузиш, муаммоли масалалар ечими, замонавий дастурий воситаларни ўрганишга доир ишлаб чиқилган платформа ўқувчилари билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.
ўқувчиларни дастурий воситаларга оид креатив компетентлигини ривожлантиришнинг натижавий кўрсаткичлари алгоритмик схемалар, веб технологиялар, методик таъминотли дастурий воситалар “Рақамли таълим” номли электрон таълим платформаси асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан “Информатиканинг назарий асослари” номли дарсликда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи 194-208 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланишнинг назарий асосларига оид компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.
ўқувчиларнинг замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш ҳамда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Рақамли таълим” номли электрон манбадан дарс жараёнида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган машқлар тўпламини амалиётда қўллашга оид таклиф ва тавсиялар дан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2018-2022-йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетини шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 20-октябрдаги 01-11-05/6474-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда замонавий ахборот компетенсияларни шакллантириш ва уларнинг технологик ривожланиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.