Ишанджанов Сардор Тулашбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари томонидан ташқи савдони кредитлаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4728.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мусахонзода Икромжон Собиржон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз тижорат банклари томонидан ташқи савдони кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи савдо операцияларини рағбатлантириш, иқтисодиётнинг умумий ликвидлигини ошириш, ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётида “савдо молиялаштириш бўшлиғи”ни қисқартириш йўлида банк кредит портфелида савдо ва хизматлар соҳасига ажратиладиган кредитлар ҳажми ва улушини ошириб бориш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар ҳажмининг ошиши экспорт ҳажмини ижобий динамика билан рағбатлантириши, узоқ муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг кўтарилиши эса экспорт салоҳиятини сусайтириши орқали ташқи савдони молиялаштиришда банк секторининг бевосита ва статистик жиҳатдан аҳамиятли таъсири эмпирик асосланган;
тижорат банкларида савдони молиялаштириш натижасида юзага келаётган муаммоли кредитлар ҳажмининг ўзгаришига иқтисодий ликвидлик даражасини акс эттирувчи пул массасининг ошиши салбий, миллий валюта алмашинув курси ўзгаришлари эса ижобий йўналишда сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, банк кредит портфели сифати валюта рискларига нисбатан юқори сезувчанликка эга эканлиги тасдиқланган;
АТ Ўзсаноатқурилишбанк кредит портфели ҳажми, ҳамда банк томонидан ташқи савдо учун ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ўзгариш тенденсияларини эмпирик баҳолаш асосида 2028 йилга прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари томонидан ташқи савдони кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи савдо операцияларини рағбатлантириш, иқтисодиётнинг умумий ликвидлигини ошириш, ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётида “савдо молиялаштириш бўшлиғи”ни қисқартириш йўлида банк кредит портфелида савдо ва хизматлар соҳасига ажратиладиган кредитлар ҳажми ва улушини оширишга доир таклифи АТБ Ўзсаноатқурилиш банк фаолийстига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2025-йил 26 майдаги 04/8-08-25-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ Ўзсаноатқурилишбанк кредит портфелида савдо ва хизматлар соҳасига ажратиладиган кредитлар ҳажми 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 32,2 фоизга, ба унинг банк корпоратив кредитлар портфелидаги салмоғи 190 базис пунктга ошган.  
тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар ҳажмининг ошиши экспорт ҳажмини ижобий динамика билан рағбатлантириши, узоқ муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг кўтарилиши эса экспорт салоҳиятини сусайтириши орқали ташқи савдони молиялаштиришда банк секторининг бевосита ва статистик жиҳатдан аҳамиятли таъсирига доир таклифи АТБ Ўзсаноатқурилишбанк фаолийстига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилиш банкнинг 2025-йил 26 майдаги 04/8-08-25-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банки кредити ҳажмининг бир фоизга ошиши уч чорак кечикиш билан мамлакатимиз экспорти ҳажмини 0,7 фоизга ошириши, ҳамда узоқ муддатли кредитлари фоизининг бир фоизга ошиши эса экспорт ҳажмининг ўзгаришини икки чораклик лаг билан -0,14 фоизга пасайтириши эмпирик таҳлиллар асосида аниқланган.
тижорат банкларида савдони молиялаштириш натижасида юзага келаётган муаммоли кредитлар ҳажмининг ўзгаришига иқтисодий ликвидлик даражасини акс эттирувчи пул массасининг ошиши салбий, миллий валюта алмашинув курси ўзгаришлари эса ижобий йўналишда сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, банк кредит портфели сифати валюта рискларига нисбатан юқори сезувчанликка эга эканлигига доир таклифи АТБ Ўзсаноатқурилишбанк фаолийстига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилиш банкнинг 2025-йил 26 майдаги 04/8-08-25-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ Ўзсаноатқурилиш банкда савдони молиялаштириш натижасида юзага келаётган муаммоли кредитлари ҳажмини мумоладаги пул массаси ўзгаришининг бир фоизга ошиши икки ойлик кечикиш билан -1,15 фоизга камайтириши, ҳамда миллий валюта алмашинув курси ўзгаришининг бир фоизга ошиши эса, икки ойлик лаг билан 0,29 фоизга ошириши векторли авторегрессия модели асосида аниқланган;
АТБ Ўзсаноатқурилишбанк кредит портфели ҳажми, банк томонидан ташқи савдо учун ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ўзгариш тенденсияларини эмпирик баҳолаш асосида 2028 йилга прогноз ссенарийларига доир таклифи АТБ Ўзсаноат-қурилишбанк фаолийстига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2025-йил 26 майдаги 04/8-08-25-сон маълумотномаси). Натижада, оптимал прогноз натижаларига кўра, 95 фоиз эҳтимоллик билан Сеасонал АРИМА модели асосида 2028-йилда 2024-йилга нисбатан корпоратив кредитлар ҳажми 80,3 фоизга, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун кредитлар ҳажми эса 52,7 фоизга ошиши, Ҳолт-Wинтерс модели асосида корпоратив кредитлар ҳажми 43,3 фоизга, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун кредитлар ҳажми эса 53,3 фоизга барқарор ўсишни кутилмоқда. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish