Салимов Акмал Алимжонович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1082
Илмий маслаҳатчи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Набиев Дилмурод Хамидуллаевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар:
Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Сафаров Баходирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим хизматлари сифатини оширишни глобал рейтинг баҳолаш услубиётига интеграциялаш ҳолатини олий таълим ташкилотининг тадқиқот салоҳиятидан фойдаланиш (P_(R&D)), олий таълим ташкилотида таълим сифатининг таъминланганлик ҳолати (Q_HE), иқтибосликлар индекси (C_HIJ), олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот марказлари ва рейтинг тизимларига интеграциялашуви (I_G) сингари кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим хизматларининг академик жиҳатдан сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини “ҳамкорлик тизимини шакллантириш → давлат бюджети”, “таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш → корхона маблагʻлари”, “амалий таълим устуворлигини таъминлаш → грантлар”
ва “менторлик тизимини жорий қилиш → шартномавий таълим” комбинацияларига асосланган дуал таълим ва “Касб эгаси” таълим траекториясига асосланган дуал таълимга ўтиш орқали такомиллаштириш таклиф этилган;
олий таълим хизматлари сифатининг ташкилий-иқтисодий механизмларини давлат олий таълим ташкилотлари ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтишида давлат бюджети, таълим шартномалари, хусусий сектор инвестициялари, халқаро грантлар, корпоратив буюртмалар, илмий тадқиқот тушумлари ва эндаумент фондлари сингари таркибий элементлари орқали “диверсификациялашган молиялаштириш модели”ни амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
олий таълим хизматлари сифатини истеъмолчи талаби нуқтайи назаридан олий таълим ташкилоти, иш берувчи (корхона) ва талаба ўртасидаги уч ёқлама шартномавий механизмларини жорий этиш орқали талабаларнинг иш ҳақи тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим хизматлари сифатининг умумий интеграл индекси (〖SI〗_OTX) ривожланиши бўйича академик сифат, илмий салоҳият, битирувчилар бандлиги ва рақамлаштириш даражаси бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган муқобил ссенарийлари бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда олий таълим хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ёʻналишлари борасида ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
олий таълим хизматлари сифатини оширишни глобал рейтинг баҳолаш услубиётига интеграциялаш ҳолатини олий таълим ташкилотининг тадқиқот салоҳиятидан фойдаланиши (P_(R&D)), олий таълим ташкилотида таълим сифатини таъминланганлик ҳолати (Q_HE), иқтибосликлар индекси (C_HIJ), олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот марказлари ва рейтинг тизимларига интеграциялашуви (I_G) сингари кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўгʻрисида” 2025-йил 6-августдаги 498-сонли қарорининг 2-иловаси ижросини таъминлашга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2872-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда қабул қилинган янги баҳолаш услубиёти натижаларига кўра, ҚС Wорлд Университй Ранкингс–2026 рейтингида Ўзбекистоннинг 7 та олийгоҳи, шундан, 3 таси ТОП–1000 олийгоҳлар рўйхатидан ўрин эгаллади. Шунингдек, жорий йилда “Тимес Ҳигҳер Эдуcатион – Импаcт ранкинг 2025” ТОП–1000 олийгоҳлар рўйхатидан республикамизнинг 12 та олий таълим ташкилоти ўрин эгаллади. Жумладан, мазкур рўйхатдан “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети сингари олий таълим ташкилотлари ўрин эгаллади;
олий таълим хизматларининг академик жиҳатдан сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини “ҳамкорлик тизимини шакллантириш → давлат бюджети”, “таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш → корхона маблагʻлари”, “амалий таълим устуворлигини таъминлаш → грантлар”
ва “менторлик тизимини жорий қилиш → шартномавий таълим” комбинацияларига асосланган дуал таълим ва “Касб эгаси” таълим траекториясига асосланган дуал таълимга ўтиш орқали такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўгʻрисида” 2025-йил 16-январдаги 14-сонли қарорининг 3-бандини ижросини таъминлашга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2872-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда 2025/2026-ўқув йилида дуал таълим асосида ўқув жараёни ташкил этилган ҳамкор корхона ва ташкилотлар сони 2 832 тани, унда таҳсил олаётган талабалар сони 53 301 нафарни ташкил этган;
олий таълим хизматлари сифатининг ташкилий-иқтисодий механизмларини давлат олий таълим ташкилотларини ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтишида давлат бюджети, таълим шартномалари, хусусий сектор инвестициялари, халқаро грантлар, корпоратив буюртмалар, илмий тадқиқот тушумлари
ва эндаумент фондлари сингари таркибий элементлари орқали “диверсификациялашган молиялаштириш модели”ни амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида” 2026-йил 10-апрелдаги ПФ–58-сонли Фармонининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш бўйича “Ёʻл харитаси”ни ИВ-тамойил-“Тижоратлаштириш” тамойилини амалга ошириш бўлими 30-банди ижросини таъминлашга хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан
ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2872-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни жорий қилиниши натижасида олий таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш учун қўшимча маблагʻларни жалб этиш, жалб этилган маблагʻларга нисбатан давлат бюджетидан ҳам қўшимча маблагʻларни жалб қилиш имконияти яратилади;
олий таълим хизматлари сифатини истеъмолчи талаби нуқтайи назаридан келиб чиқиб, олий таълим ташкилоти, иш берувчи (корхона) ва талаба ўртасидаги уч ёқлама шартномавий механизмларини жорий этиш орқали талабаларнинг иш ҳақи тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш таклифидан Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим ташкилотларининг ҳақ тўланадиган малака амалиётини ташкил этиш тартиби тўгʻрисида” 2024-йил 8-январдаги 11-сонли қарори 3-банди 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил
24-апрелдаги 04/17-2872-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда талабаларнинг иш ҳақи тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ёʻлга қўйилган;
олий таълим хизматлари сифатининг умумий интеграл индекси (〖SI〗_OTX) ривожланиши бўйича академик сифат, илмий салоҳият, битирувчилар бандлиги ва рақамлаштириш даражаси бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган муқобил ссенарийлари бўйича прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор ёʻналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида” 2026-йил 16-февралдаги ПФ–21-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 7-мақсади 26 ва 27-бандларини ижросини таъминлашга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2872-сон маълумотномаси). Натижада 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таълим сифати индекси инерсион ссенарийда 74,1 балл, мақсадли-модернизацион ссенарийда 84,4 балл, жадал трансформация ссенарийсида эса 95,8 балл олиш имкони аниқланган.