Алиқулов Равшан Шодиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳалла тизими фаолиятининг иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01-Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3952.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бабаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳалла тизими фаолиятининг иқтисодий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
         Маҳалла институти генезиси ва иқтисодий фаолиятининг асосий тамойилларига оид назарий-услубий ёндашувларни такомиллаштириш орқали маҳалланинг иқтисодий функсиялари ва ўзига хос тизим сифатидаги таркибий элементлари асосланган;
         “Маҳалла еттилиги” масъуллари томонидан вазифаларнинг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи “функсиялар такрорланиш соҳалари”ни уларнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши, маълумотнинг тезкор алмашинуви ва маслаҳатлашув дастакларини фаол йўлга қўйиш орқали бартараф этиш таклифи асосланган;
         “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш услуби маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш даражасини ҳисобга олувчи балларни белгилаш тартибини киритиш орқали такомиллаштирилган;
         Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларининг самарали шаклланишини баҳолашда жамғарманинг умумий ҳажми, ундаги ҳар бир манбанинг улуши, жамғарма манбалари диверсификация даражасидан фойдаланиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳалла тизими фаолиятининг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
маҳалла институти генезиси ва иқтисодий фаолиятининг асосий тамойилларига оид назарий-услубий ёндашувларни такомиллаштириш орқали маҳалланинг иқтисодий функсиялари ва ўзига хос тизим сифатидаги таркибий элементларини асослаш таклифидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-03-11/741-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳалла институтининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг иқтисодий функсиялари ва ўзига хос тизим сифатидаги таркибий элементлари фаолиятини такомиллаштириш имкони яратилган;
“Маҳалла еттилиги” масъуллари томонидан вазифаларнинг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи “функсиялар такрорланиш соҳалари”ни уларнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши, маълумотнинг тезкор алмашинуви ва маслаҳатлашув дастакларини фаол йўлга қўйиш орқали бартараф этиш таклифидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-03-11/741-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Маҳалла еттилиги” масъуллари ўртасида  функсияларнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши, маълумотнинг тезкор алмашинуви ва маслаҳатлашув дастакларини фаол йўлга қўйиш орқали “функсиялар такрорланиш соҳалари”ни бартараф этиш имкони яратилган; 
“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш услуби маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш даражасини ҳисобга олувчи балларни белгилаш тартибини киритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-03-11/741-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Маҳалла еттилик” аъзоларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш услубини янада такомиллаштириш имкони яратилган;  
         Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларининг самарали шаклланишини баҳолашда жамғарманинг умумий ҳажми, ундаги ҳар бир манбанинг улуши, жамғарма манбалари диверсификация даражасидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-03-11/741-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларининг самарали шаклланишини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish