Рўзиева Нафосат Абдумумин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришнинг психологик механизмлари”. 19.00.06- Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P806.
Илмий раҳбар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Сайитова Умида Ҳикматилло қизи, психология фанлари бўйича (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухаро халқаро университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришнинг психологик механизмларини тадқиқ этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курслар кесимидаги қиёсий натижалар талабаларда ахлоқий қадриятларнинг шаклланиши таълим жараёни давомида қарамликдан мустақилликка ўтиш, мулоқотмандлик ва курашга тайёрликнинг кучайиши, шунингдек, ахлоқий тамойилларни ижтимоий муносабатларда мустақил ҳимоя қилишга таянган босқичма-босқич психологик ривожланиш механизмлари орқали юзага чиқишини далиллаган;
ҳаётий қадриятларнинг морфологик кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион муносабатлар асосида талабаларда ахлоқий қадриятларнинг шаклланиши “ахлоқий онг”нинг ўзини ривожлантириш билан, “ўзини англаш”нинг ижодкорлик ва индивидуалликни сақлаш билан, “масъулият ҳисси”нинг эса фаол ижтимоий алоқалар ҳамда моддий фаровонликка онгли муносабат билан уйғунлашуви орқали намоён бўлиши далилланган;
гуруҳдаги хулқ-атвор мотивацияси кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлик таҳлили шуни кўрсатдики, талабаларда ахлоқий қадриятларнинг ривожланиши мустақил қарор қабул қилиш, ўзини мулоқот жараёнида англаш, мураккаб вазиятларга фаол киришиш ва масъулиятни курашга тайёрлик билан бирлаштиришга таянган психологик механизмлар воситасида кечади;
тажриба-синов натижаларининг қиёсий таҳлили асосида ривожлантирувчи тренинг дастури таъсирида “ахлоқий онг”, “ўзини англаш” ва “масъулият ҳисси” кўрсаткичларининг сезиларли ошгани аниқланиб, талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантириш маънавий меъёрларни онгли қабул қилиш, рефлексив ўзини таҳлил қилиш ва қарорлар оқибатига жавобгарлик билан ёндашишни кучайтирувчи психологик механизмлар орқали самарали таъминланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ахлоқий қадрият шаклланишининг педагогик-психологик омиллари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
курслар кесимидаги қиёсий натижалар талабаларда ахлоқий қадриятларнинг шаклланиши таълим жараёни давомида қарамликдан мустақилликка ўтиш, мулоқотмандлик ва курашга тайёрликнинг кучайиши, шунингдек, ахлоқий тамойилларни ижтимоий муносабатларда мустақил ҳимоя қилишга таянган босқичма-босқич психологик ривожланиш механизмлари орқали юзага чиқишини далиллаганлигига оид маълумотлар Республика маънавият марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналиши, 2-бандида, яъни “Миллий ўзликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб этиш бўйича янги ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 11-июл 10/415-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришга таъсир этувчи психологик омиллар аниқлаштирилган;
ҳаётий қадриятларнинг морфологик кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион муносабатлар асосида талабаларда ахлоқий қадриятларнинг шаклланиши “ахлоқий онг”нинг ўзини ривожлантириш билан, “ўзини англаш”нинг ижодкорлик ва индивидуалликни сақлаш билан, “масъулият ҳисси”нинг эса фаол ижтимоий алоқалар ҳамда моддий фаровонликка онгли муносабат билан уйғунлашуви орқали намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Республика маънавият марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналиши, 2-бандида, яъни “Миллий ўзликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб этиш бўйича янги ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 11-июл 10/415-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик натижалари очиб берилган;
гуруҳдаги хулқ-атвор мотивацияси кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлик таҳлили шуни кўрсатдики, талабаларда ахлоқий қадриятларнинг ривожланиши мустақил қарор қабул қилиш, ўзини мулоқот жараёнида англаш, мураккаб вазиятларга фаол киришиш ва масъулиятни курашга тайёрлик билан бирлаштиришга таянган психологик механизмлар воситасида кечиши аниқланганлигига оид маълумотлар Республика маънавият марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналиши, 2-бандида, яъни “Миллий ўзликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб этиш бўйича янги ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 11-июл 10/415-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришнинг кўрсаткичларини аниқлашга доир методикалар тизимлаштирилган;
тажриба-синов натижаларининг қиёсий таҳлили асосида ривожлантирувчи тренинг дастури таъсирида “ахлоқий онг”, “ўзини англаш” ва “масъулият ҳисси” кўрсаткичларининг сезиларли ошгани аниқланиб, талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантириш маънавий меъёрларни онгли қабул қилиш, рефлексив ўзини таҳлил қилиш ва қарорлар оқибатига жавобгарлик билан ёндашишни кучайтирувчи психологик механизмлар орқали самарали таъминланиши исботланганлигига оид илмий хулосалар Республика маънавият марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг И йўналиши, 2-бандида, яъни “Миллий ўзликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятлар ва тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб этиш бўйича янги ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш” вазифаларини амалга оширишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 11-июл 10/415-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахлоқий қадриятларни шакллантиришга мўлжалланган психологик тренинглар ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги баҳоланган.