Раззокова Шахноза Жўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашувининг ижтимоий-психологик детерминантлари”. 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P958.
Илмий раҳбар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шалола Муҳаммеджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашувининг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат таълим ташкилотлари талабаларининг ўқув жараёнига мослашуви 3-босқич талабалари 1-босқич талабалари га нисбатан ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ва ҳамкорлик хусусиятлари бўйича юқори натижаларга эга бўлганлиги туфайли ижтимоий-психологик ресурсларнинг шаклланганлик даражасига кўра курслар кесимида фарқланиши аниқланган.
нодавлат таълим ташкилоти талабаларининг ўқув жараёнига мослашувида шахснинг ўзини ва бошқаларни қабул қилиш даражаси ижтимоий-психологик очиқлик ҳамда конструктив ўзаро муносабатларга тайёрликнинг шаклланиши билан боғлиқ равишда юқори ривожланиши туфайли, талабалар ўқув фаолияти билан боғлиқ вертикал ва горизонтал муносабатларда ўзини назорат қилиш муҳим психологик омил эканлиги далилланган.
нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашуви ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ва ҳамкорлик омилларининг ўқув гуруҳига ҳамда ўқув фаолиятига мослашуви билан ўзаро дифференциал боғланганлиги туфайли талабаларнинг академик адаптациясини рефлексив хусусиятлар орқали ошириш механизмларига идентив эканлиги далилланган.
нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашувини ривожлантиришга йўналтирилган интегратив психологик модел ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ҳамда ҳамкорликни ўзаро тизимли боғлиқликда ривожлантиришга асосланган механизмларга боғлиқ равишда ушбу компонентларнинг ўзаро функсионал интеграцияси ва динамик ўзгарувчанлигини таъминловчи назарий-амалий конструкт сифатида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашувининг ижтимоий-психологик детерминантлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
нодавлат таълим ташкилотлари талабаларининг ўқув жараёнига мослашуви 3-босқич талабалари 1-босқич талабалари га нисбатан ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ва ҳамкорлик хусусиятлари бўйича юқори натижаларга эга бўлганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-406 сон буйруғи билан "Ижтимоий психология. Этнопсихология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-406 сон Маълумотномаси). Натижада ижтимоий-психологик ресурсларнинг шаклланганлик даражасига кўра курслар кесимида фарқланиши аниқланган;
нодавлат таълим ташкилоти талабаларининг ўқув жараёнига мослашувида шахснинг ўзини ва бошқаларни қабул қилиш даражаси ижтимоий-психологик очиқлик ҳамда конструктив ўзаро муносабатларга тайёрликнинг шаклланиши билан боғлиқ равишда юқори ривожланишига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-406 сон буйруғи билан "Ижтимоий психология. Этнопсихология" модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-406 сон Маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув фаолияти билан боғлиқ вертикал ва горизонтал муносабатларда ўзини назорат қилиш муҳим психологик омил эканлиги далилланган;
нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашуви ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ва ҳамкорлик омилларининг ўқув гуруҳига ҳамда ўқув фаолиятига мослашуви билан ўзаро дифференциал боғланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-406 сон буйруғи билан "Ижтимоий психология. Этнопсихология" модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-406 сон Маълумотномаси). Натижада талабаларнинг академик адаптациясини рефлексив хусусиятлар орқали ошириш механизмларига идентив эканлиги далилланган;
нодавлат таълим ташкилотлари талабалари ўқув жараёнига мослашувини ривожлантиришга йўналтирилган интегратив психологик модел ўзини ўзи назорат қилиш, мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик ҳамда ҳамкорликни ўзаро тизимли боғлиқликда ривожлантиришга асосланган механизмларга боғлиқликка оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-406 сон буйруғи билан "Ижтимоий психология. Этнопсихология" модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-406 сон Маълумотномаси). Натижада ушбу компонентларнинг ўзаро функсионал интеграцияси ва динамик ўзгарувчанлигини таъминловчи назарий-амалий конструкт сифатида ишлаб чиқилган.