Раджапова Фируза Дусчановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгликни таъминлашнинг психологик хусусиятлари” (оилалар мисолида). 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P612.
Илмий раҳбар: Қурбанова Шахлохон Баҳодировна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори, профессор; Дўсанов Элбек Абсаматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилада эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгликни таъминлашнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгликнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига таъсир этувчи омиллар аниқланган;
оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик даражасини ҳудудий ҳамда ёш динамикаси жиҳатдан таҳлил қилинган;
оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик шакллантиришда қадриятлар омилларини ўрнини аниқлаштирилган;
оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик таъминлашга мўлжалланган психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Оилада эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгликни таъминлашнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгликнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига таъсир этувчи омиллар аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Оила психологияси” модулига киритилсин;
Оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик даражасини ҳудудий ҳамда ёш динамикаси жиҳатдан таҳлил қилинган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Шахслараро муносабатлар” модулига киритилсин;
Оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик шакллантиришда қадриятлар омилларини ўрнини аниқлаштирилган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Педагогик психология” модулига киритилсин;
Оилаларда эр-хотин муносабатларидаги гендер тенглик таъминлашга мўлжалланган психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳоланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилсин.
Асос: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2026-йил 12-мартдаги 13-сонли илмий методик Кенгаш баённомаси.