Ҳафизова Фируза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P612.
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Джуманиёзова Мухайя Хусиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича зарур тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда конфликтологик маданиятнинг шаклланиши 2-босқич талабаларида “баҳс-мунозара” ва “ўзини четга олиш” каби нисбатан индивидуал ва қисман деструктивликнинг, 4-босқич талабаларида эса “ҳамкорлик” ва “мослашиш” каби конструктив ва ижтимоий йўналтирилганликнинг етакчилиги асосида таълим босқичига боғлиқ психологик стратегияларнинг конфликтли вазиятларда хулқ-атворнинг эволюциясига кўра ўзгариши характерли эканлиги аниқланган;
шахслараро муносабатларни субектив баҳолаш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка кўра «баҳс-мунозара» ва «ўзини четга олиш» услублари кескинлик ҳамда агрессияни оширувчи, «ҳамкорлик», «келишув» ва «мослашиш» услублари эса зиддиятлилик, бегоналашув ва агрессияни камайтирувчи омиллар эканлигига асосланиб, талаба ёшларнинг конфликтологик маданиятининг шахслараро интеграция ва конструктив мулоқотга боғлиқ психологик асослари очиб берилган;
талаба ёшларнинг конфликтологик маданиятида эмпатиявий механизмлар ҳамдардликнинг ҳиссий сезгирликка асосланган канали конфликт вазиятларида баҳс-мунозара ва муаммолардан четланиш каби хулқ-атвор шакллари билан сусайиши, ҳамкорлик ва мослашув стратегиялари шахснинг бошқалар кечинмаларини чуқур ҳис қилиш, уларга фаол киришиш ва ўзаро тушунишни кучайтириши, келишувга мойиллик эса эмпатиянинг онгли, таҳлилий идрок этиш қобилиятини ривожлантириб, мулоқотда мувозанат ва ижтимоий барқарорликни таъминлаши асосида конфликт вазиятларда деструктив хулқ-атворни камайтирувчи ва конструктив мулоқотни шакллантирувчи етакчи психологик омил сифатида далилланган;
талабаларнинг конфликтоген маданиятини шакллантиришда муаммони ҳал қилишга йўналтирилган ва мослашувчан хулқ-атвор конструктив конфликт бошқаруви ва фаол ижтимоий позицияни кучайтириши, ҳамкорлик ва келишув стратегиялари ижтимоий қўллаб-қувватлашни қабул қилиш ҳамда жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаши, ўзини четга олиш ва муаммодан қочиш эса ижтимоий қўллаб-қувватлашдан узоқлашиш ва конфликтларни ҳал этиш самарадорлигини пасайтириши асосида конфликтологик компетенсиялари ва ҳаётий қийинчиликларга қарши курашишга қаратилган конструктив cопинг стратегиялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш муҳим эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларда конфликтологик маданиятнинг шаклланиши 2-босқич талабаларида “баҳс-мунозара” ва “ўзини четга олиш” каби нисбатан индивидуал ва қисман деструктивликнинг, 4-босқич талабаларида эса “ҳамкорлик” ва “мослашиш” каби конструктив ва ижтимоий йўналтирилганликнинг етакчилиги асосида таълим босқичига боғлиқ психологик стратегияларнинг конфликтли вазиятларда хулқ-атворнинг эволюциясига кўра ўзгариши характерли эканлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-488-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Психологик хизмат» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-488а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришга таъсир этувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаштирилган; 
шахслараро муносабатларни субжектив баҳолаш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка кўра «баҳс-мунозара» ва «ўзини четга олиш» услублари кескинлик ҳамда агрессияни оширувчи, «ҳамкорлик», «келишув» ва «мослашиш» услублари эса зиддиятлилик, бегоналашув ва агрессияни камайтирувчи омиллар эканлигига асосланиб, талаба ёшларнинг конфликтологик маданиятининг шахслараро интеграция ва конструктив мулоқотга боғлиқ психологик асослари очиб берилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-488-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Психологик хизмат» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-488а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришда шахслараро муносабатларни субъектив даражасини ўрни баҳоланган;
талаба ёшларнинг конфликтологик маданиятида эмпатиявий механизмлар ҳамдардликнинг ҳиссий сезгирликка асосланган канали конфликт вазиятларида баҳс-мунозара ва муаммолардан четланиш каби хулқ-атвор шакллари билан сусайиши, ҳамкорлик ва мослашув стратегиялари шахснинг бошқалар кечинмаларини чуқур ҳис қилиш, уларга фаол киришиш ва ўзаро тушунишни кучайтириши, келишувга мойиллик эса эмпатиянинг онгли, таҳлилий идрок этиш қобилиятини ривожлантириб, мулоқотда мувозанат ва ижтимоий барқарорликни таъминлаши асосида конфликт вазиятларда деструктив хулқ-атворни камайтирувчи ва конструктив мулоқотни шакллантирувчи етакчи психологик омил сифатида далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-488-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Психологик хизмат» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-488а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантиришда ёш, жинсга оид фарқлари мавжудлиги таҳлил қилинган;
талабаларнинг конфликтоген маданиятини шакллантиришда муаммони ҳал қилишга йўналтирилган ва мослашувчан хулқ-атвор конструктив конфликт бошқаруви ва фаол ижтимоий позицияни кучайтириши, ҳамкорлик ва келишув стратегиялари ижтимоий қўллаб-қувватлашни қабул қилиш ҳамда жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаши, ўзини четга олиш ва муаммодан қочиш эса ижтимоий қўллаб-қувватлашдан узоқлашиш ва конфликтларни ҳал этиш самарадорлигини пасайтириши асосида конфликтологик компетенсиялари ва ҳаётий қийинчиликларга қарши курашишга қаратилган конструктив cопинг стратегиялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш муҳим эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-488-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Психологик хизмат» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-488а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда конфликтологик маданиятни шакллантириш бўйича  амалий  тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish