Закирова Феруза Нодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдроми бўлган мактаб ёшдаги болаларда когнитив ҳолат ва носпецефик мослашишнинг шаклланиши», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2765.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Тошмирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Прохорова Анна Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдроми билан оғриган болаларда когнитив ҳолатнинг шаклланиш хусусиятларини ўрганишдан ва унинг носпецифик мактаб дезадаптацияси ривожланишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ДЕГС билан оғриган болаларда мактаб таълими шароитида тизимли когнитив етишмовчилик аниқланган бўлиб, бу диққат, ижро этувчи функсиялар, хотира, амалиёт ва нутқ бузилишларини ўз ичига олган коморбид шаклларда (ДЕГС+) яққолроқ намоён бўлади, бу эса ихтиёрий ва ихтиёрсиз руҳий жараёнларга таъсир кўрсатиб, ўзлаштиришнинг пасайишига ва мактаб дезадаптациясининг шаклланишига олиб келиши исботланган;
ишлаб чиқилган скрининг усули барча гуруҳлардаги ДЕГС билан оғриган болаларда мактабга мослашмасликка олиб келадиган когнитив функсияларнинг ўзига хос хусусиятларини ва энг муҳим бузилишларини аниқланди. Натижада, ДЕГС билан оғриган болаларда когнитив фаолият бузилишларини аниқлашнинг статистик-прогностик модели таклиф этилди ва ушбу синдромнинг мавжуд психодиагностик усуллари билан верификация қилиниши исботланган;
ДЕГСнинг ҳар қандай вариантида серебрал гемодинамиканинг бузилиши кузатилиши исботланган. Интракраниал даражада қон оқими тезлигининг сезиларсиз ўзгаришлари ДЕГСда аниқланади, ДЕГС+да эса турли артериал ҳавзаларга таъсир қилувчи экстракраниал ва интракраниал даражада бош мияни қон билан таъминлашнинг яққол дисфунксияси мавжудлиги исботланган;
ДЕГС билан оғриган болаларда корреляцион таҳлил асосида вертебробазиляр ва каротид ҳавзаларнинг мия гемодинамикаси кўрсаткичлари ўртасида тўғри ва тескари корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланган. Бундай боғлиқлик ДЕГСда неврологик ва когнитив бузилишларнинг ривожланишида асосий рол ўйнайдиган мия қон айланишининг функсионал бузилишлари мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий натижалар асосида ДЕГС бўлган болаларни реабилитация қилишга эрта мултидиссиплинар ёндашув усуллари такомиллаштирилган:
биринчи илмий янгилик: ДЕГС билан оғриган болаларда диққат, ижро этувчи функсиялар, хотира, амалиёт ва нутқ бузилишларини ўз ичига олган когнитив етишмовчилик аниқланган бўлиб, бу ўзлаштиришнинг пасайишига ва мактабга мослашмасликка олиб келиши исботланган. Энг яққол бузилишлар ДЕГСнинг коморбид шаклларида (ДЕГС+) кузатилади, олинган маълумотлар Тошкент давлат тиббиёт университети томонидан 2025-йил 27-октябрда тасдиқланган 10-25/718-т-сонли "Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдромли бўлган мактаб ёшидаги
болаларда когнитив холат ва носпецефик мослашишнинг шаклланиши" номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф СамДУ қошидаги кўп тармоқли марказий тиббиёт маркази (2026-йил 24-январдаги 21-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 27-январдаги 8-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар ДЕГС бўлган болаларда мактаб дезадаптациясини эрта коррексия қилишни ўз вақтида амалга оширишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик ўқишга оптимал мослашувни оширишда, шунингдек когнитив статусни ва ижтимоий муҳитдаги ўзаро таъсирни яхшилашда намоён бўлади, бу эса иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, 1 беморга 250 000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: ДЕГС бўлган болаларда когнитив статусни аниқлаш бўйича таклиф этилган янги маълумотлар, ўқув ўзлаштиришининг пасайишига ва мактаб дезадаптациясига олиб келувчи омилларни аниқлаш орқали 250 000 сўм тежашга имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган скрининг ДЕГС (ҳам оддий, ҳам оғирлашган шакли) бўлган болаларда мактаб дезадаптациясига олиб келадиган когнитив функсиялар - фикрлаш, амалиёт, хотира, нутқ ва ижтимоий-коммуникатив кўникмаларнинг энг муҳим бузилишларини аниқлаш имконини бериши исботланган, олинган маълумотлар Тошкент давлат тиббиёт университети томонидан 2025-йил 27-октябрда тасдиқланган 10-25/718-т-сонли "Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдроми бўлган болаларда когнитив ҳолатни ва носпецифик мактаб дезадаптациясини аниқлаш" номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф СамДУ қошидаги кўп тармоқли марказий тиббиёт маркази (2026-йил 24-январдаги 21-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 27-январдаги 8-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар ДЕГС бўлган болаларда мактаб дезадаптациясини эрта коррексия қилишни ўз вақтида амалга оширишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик ўқишга оптимал мослашувни оширишда, шунингдек когнитив статусни ва ижтимоий муҳитдаги ўзаро таъсирни яхшилашда намоён бўлади, бу эса иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, 1 беморга 250 000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: ДЕГС бўлган болаларда когнитив статусни аниқлаш бўйича таклиф этилган янги маълумотлар, ўқув ўзлаштиришининг пасайишига ва мактаб дезадаптациясига олиб келувчи омилларни аниқлаш орқали 250 000 сўм тежашга имконини берган;
учинчи илмий янгилик: ДЕГСнинг ҳар қандай вариантида серебрал гемодинамика бузилишлари кузатилиши исботланган: оддий шаклда интракраниал даражада қон оқимининг камроқ ифодаланган ўзгаришлари, оғирлашган шаклда эса турли қон томир ҳавзаларида экстра ва интракраниал даражада қон таъминотининг яққолроқ бузилишлари кузатилади, олинган маълумотлар Тошкент давлат тиббиёт университети томонидан 2025-йил 27-октябрда тасдиқланган 10-25/718-т-сонли "Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдромли бўлган мактаб ёшидаги болаларда когнитив холат ва носпецефик мослашишнинг шаклланиши" номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф СамДУ қошидаги кўп тармоқли марказий тиббиёт маркази (2026-йил 24-январдаги 21-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 27-январдаги 8-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар ДЕГС бўлган болаларда мактаб дезадаптациясини эрта коррексия қилишни ўз вақтида амалга оширишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик ўқишга оптимал мослашувни оширишда, шунингдек когнитив статусни ва ижтимоий муҳитдаги ўзаро таъсирни яхшилашда намоён бўлади, бу эса иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, 1 беморга 250 000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: ДЕГСнинг барча вариантларида серебрал гемодинамика бузилишлари аниқланади, бунда уларнинг ифодаланганлиги ва тарқалганлиги касалликнинг оғирлаштирилган шаклларида анча юқори бўлиб, ўқув ўзлаштиришининг пасайишига ва мактаб дезадаптациясига олиб келади ҳамда 250 000 сўм тежашга имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ДЕГС билан оғриган болаларда вертебробазиляр ва каротид ҳавзаларининг мия гемодинамикаси кўрсаткичлари, скрининг-тест натижалари ва неврологик танқислик ўртасида тўғридан-тўғри ва тескари корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланган, бу эса мия қон айланиши бузилишларининг когнитив ва неврологик бузилишларнинг шаклланишида муҳим рол ўйнашидан далолат беради, олинган маълумотлар Тошкент давлат тиббиёт университети томонидан 2025-йил 27-октябрда тасдиқланган 10-25/718-т-сонли "Диққат этишмаслиги ва гиперактивлик синдромли бўлган мактаб ёшидаги болаларда когнитив холат ва носпецефик мослашишнинг шаклланиши" номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклиф СамДУ қошидаги кўп тармоқли марказий тиббиёт маркази (2026-йил 24-январдаги 21-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 27-январдаги 8-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар ДЕГС бўлган болаларда мактаб дезадаптациясини эрта коррексия қилишни ўз вақтида амалга оширишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик ўқишга оптимал мослашувни оширишда, шунингдек когнитив статусни ва ижтимоий муҳитдаги ўзаро таъсирни яхшилашда намоён бўлади, бу эса иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, 1 беморга 250000 сўм тежашга олиб келади. Хулоса: серебрал гемодинамика кўрсаткичлари, когнитив функсиялар ва неврологик дефицит ўртасида аниқланган корреляцион боғлиқликлар ДЕГСда когнитив ва неврологик бузилишлар ривожланишида мия қон айланиши бузилишларининг муҳим ролини тасдиқлайди, бу эса ўқув ўзлаштиришининг пасайишига ва мактаб дезадаптациясига олиб келади ҳамда 250000 сўм тежашга имконини берган.