Абдурахмонов Аброр Баратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт қолдиқларидан фойдаланиб кам олтингугуртли кокс олиш техналогияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва техналогияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5022.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт қолдиқларидан кам олтингугуртли кокс олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефтни қайта ишлаш иккиламчи қолдиқ маҳсулотларнинг физик-кимёвий хусусиятлари, углеводородлар таркиби ҳамда гетероатомли бирикмаларнинг тузилиши аниқланиб, дистиллатли маҳсулотларнинг кам олтингугуртли кокс сифати ва миқдорий кўрсаткичларига таъсири асосланган;
кокслаш жараёни технологик параметрларининг (ҳарорат, босим ва кокслаш вақти) кокснинг олтингугурт миқдори ва структуравий хоссаларига таъсир механизми исботланган;
кам олтингугуртли кокс олиш мақбул шароитлари комплекс асосланиб, адсорбент-структуравий хусусиятларига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор юқори босимда нефт қолдиқ маҳсулотларидан металлургия саноати учун олтингугурт миқдори 1,8 % гача камайтирилган нефт кокси олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефтнинг қолдиқ маҳсулотларидан кам олтингугуртли нефт кокси олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт қолдиқ маҳсулотлари гудрон ва асфалт асосида кам олтингугуртли кокс олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг «2025-2027 йиллар амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар» рўйхатига киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 4 сентябрдаги 01-02/2002-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни нефт маҳсулотларидан тозалашда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи адсорбент ишлаб чиқариш имконини беради;
олинган кўмир адсорбенти ёрдамида оқава сувлар таркибидан нефт маҳсулотларини тозалаш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг «2025-2027 йиллар амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар» рўйхатига киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 4 сентябрдаги 01-02/2002-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни нефт маҳсулотларидан 88-93 % гача тозалаш имконини беради.