Махмудов Илёс Мажидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Уч қатламли композитсион панелларнинг ички қатламини «Шўртан ГКМ»да ишлаб чиқарилаётган полиетилен асосида олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3030.
Илмий раҳбар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Муҳиддинов Баҳодир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ иккиламчи хомашёси асосида уч қатламли композитсион панеллар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ полиетилени асосида нонатўлдирилган материаллар олиниб, полиетилен структурасининг нанокомпозитсиялар мустаҳкамлик хоссаларига таъсири асосланган;
нанотўлдиргич консентратсиясининг полимер материал хоссаларига таъсири аниқланиб, нанотўлдиргичнинг оптимал консентратсияси 20% бўлиши исботланган;
Китоб ва Янгиюл  шахрида ишлаб чиқарилаётган  карбонат калсий хом ашёсининг фраксион таркиби 50 мкмдан кичик ўлчамли эканлиги аниқланиб, улар асосида композитсия миқдори аниқланган; 
«Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖда ишлаб чиқариладиган ва иккиламчи ҳосил бўладиган полиетилен маркалари аралашмалари асосида уч қатламли композитсион панеллар ўрта қатламининг рецептураси ишлаб чиқилган ва бунда оптимал вариант этиб  И-0525-14,28%, Сочма гранула-45,27%, Плёнка-22,8% ва йирик бўлак-17,65% таркибли композитсия аникланди оптимал таркиби аниқланган;
«Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ олий навли ва иккиламчи хомашёси асосида уч қатламли композитсион панеллар ишлаб чиқариш технологик режими ва технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ иккиламчи хомашёси асосида уч қатламли композитсион панеллар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
полиетилен ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иккиламчи полиетилен хомашёси, нанокарбонат калсий тўлдирувчи асосида уч қатламли композитсион панеллар олиш технологияси «Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ қошидаги «Қаршитермопласт» цехида амалиётга жориқ этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2024 йил 25 мартдаги 032/1475-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий иккиламчи хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи, арзон ва самарали уч қатламли композитсион панеллар ишлаб чиқариш имконини беради; 
маҳаллий хомашё-полиетилен ва тўлдирувчи компонентлар асосида уч қатламли композитсион панеллар ишлаб чиқариш технологияси «Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ қошидаги «Қаршитермопласт» цехида амалиётга жориқ этиш бўйича истеқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖнинг 2024 йил 25 мартдаги 032/1475-сонли маълумотномаси). Натижада, ёнғинга чидамли, ҳар қандай мураккаблик ва дизайндаги вентилятсия қилинган жабҳаларни қоплаш имконини берувчи композит панеллар ишлаб чиқариш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish