Тошев Суҳроб Мирзақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёшларга хавф солаётган ғоявий-мафкуравий таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal1430.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
Илмий раҳбар:  Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турғунова Насиба Тўйчиевна, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: сифатида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ёшларнинг ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши таҳдидбардошлигини оширишда ёшларга хавф солаётган ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари ва трансформация тенденсиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан детерминизм принципи асосида таҳлил қилиниб, глобал ахборотлашув шароитида ёшлар онгига таъсир этишнинг “гуманитар технологиялар” ва “нейромафкуралар” каби яширин деструктив воситалари тизимлаштирилган ҳамда уларга қарши ғоявий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-синергетик механизмлари рефлексив таҳлил орқали очиб берилган;
глобаллашув шароитида ёшларнинг замонавий фан, техника ва инновацион технологиялар имкониятларидан фойдаланиш компетенсиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан “интеллектуал капитал” ва ъижтимоий субектлик” мезонлари асосида очиб берилган ҳамда виртуал макондаги ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши ёшларда гносеологик иммунитетни шакллантириш ва рақамли цивилизация жараёнларида уларнинг конструктив иштирокини таъминлашнинг консептуал асослари ишлаб чиқилган;
глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш, урф-одат ва анъаналар шунчаки ўтмиш мероси эмас, балки жамият барқарорлигини таъминловчи “ижтимоий-маданий иммун тизими” ва маънавий регулятор эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан далилланиши билан бирга ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини трансформация жараёнлари шароитида асраш ҳамда миллий интеллектуал салоҳиятни юксалтиришнинг модернизация ва анъанавийлик диалектикасига асосланган консептуал-методологик модели ишлаб чиқилган;
ёшлар онгида деструктив ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши консептуал иммунитетни шакллантиришнинг эпистемологик қонуниятлари очиб берилган ва уларда мустақил, танқидий ва таҳлилий тафаккурни ривожлантириш индивидуал ва ижтимоий онг мутаносиблигини таъминловчи когнитив асос эканлиги исботланган ҳамда глобал ахборот маконидаги манипуляцияларга қарши ғоявий-мафкуравий барқарорликнинг фалсафий-методологик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёшларга хавф солаётган ғоявий-мафкуравий таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш омилларини ижтимоий-фалcафий јиҳатдан таҳлил етишнинг илмий натијалар аcоcида:
ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари ва трансформация тенденсиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан детерминизм принципи асосида таҳлил қилиниб, глобал ахборотлашув шароитида ёшлар онгига таъсир этишнинг “гуманитар технологиялар” ва “нейромафкуралар” каби яширин деструктив воситалари тизимлаштирилган ҳамда уларга қарши ғоявий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-синергетик механизмлари очиб берилган. Шунингдек, Янги Ўзбекистонда ёшларнинг ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши таҳдидбардошлигини оширишда ёшларга хавф солаётган ғоявий мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилинган, “ғоявий-мафкуравий таҳдид” ва “ғоявий-мафкуравий иммунитет” тушунчаларини назарий жиҳатдан англашга қаратилган асосий методологик ёндашувларнинг ижтимоий фалсафий таҳлилини амалга оширилган. Янгиланаётган Ўзбекистон хавфсизлигига ёшларга хавф солаётган ғоявиймафкуравий таҳдидларнинг бевосита ва билвосита салбий таъсир кўрсатаётганлиги таҳлил этилиб, ёшларни асраш борасида илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга таклифлар берилган. Тадқиқот иши натижалари Агентлик фаолияти давомида маърифий тадбирлар ижросини таъминлашда, маънавий соҳадаги ислоҳотларни аниқ ва тизимли етказишда ҳамда ёшларда аниқ фикрларни янада бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекиcтон Реcрубликаcи Йошлар Ишлари Агентлигининг 2025-уил 3-ноябр 2-15-21-5924-cонли далолатномаcи). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар ёшларга хавф солаётган ғоявий-мафкуравий таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ёшларнинг замонавий фан, техника ва инновацион технологиялар имкониятларидан фойдаланиш компетенсиялари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан “интеллектуал капитал” ва ъижтимоий субектлик” мезонлари асосида очиб берилган ҳамда виртуал макондаги ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши ёшларда гносеологик иммунитетни шакллантириш ва рақамли цивилизация жараёнларида уларнинг конструктив иштирокини таъминлашнинг консептуал асосларига оид хулоса, таклиф ва тавcийалардан “Ёшлар иттифоқи”нинг ёшлар билан ишлаш фаолиятини амалга оширишда фоудаланилган. (Ўзбекистон Реcрублика “Ёшлар иттифоқи”ининг 2025-уил 30-октябрдаги 04-13/862-cонли маълумотномаcи). Натижада диссертацияда келтирилган таклиф, тавсия ва хулосалар амалга оширилаётган тарғибот ишлари давомида мамлакатимиз ёшларининг маънавий ахлоқий дунёқарашини ўсишига хизмат қилган;
глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш, урф-одат ва анъаналар шунчаки ўтмиш мероси эмас, балки жамият барқарорлигини таъминловчи “ижтимоий-маданий иммун тизими” ва маънавий регулятор эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан далилланиши билан бирга ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини трансформация жараёнлари шароитида асраш ҳамда миллий интеллектуал салоҳиятни юксалтиришнинг модернизация ва анъанавийлик диалектикасига асосланган консептуал-методологик моделига оид хулоса ҳамда тавсиялар “Миллий тикланиш” демократик рартийаcи фаолийатида рартийа тизимидаги ходимларнинг cиёcий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда, ўқув-уcлубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фоудаланилди. (Ўзбекиcтон “Миллий тикланиш” демократик рартийаcининг 2025-уил 12-ноябрдаги 02/06-111-cонли далолатномаcи). Натижада диссертацияда келтирилган таклиф, тавсия ва хулосалар амалга оширилаётган ташвиқот-тарғибот ишлари давомида мамлакатимиз ёшларининг урф-одат, анъана ва миллий қадриятларимизга бўлган дунёқарашини янада ўстиришига хизмат қилган;
ёшлар онгида деструктив ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши консептуал иммунитетни шакллантиришнинг эпистемологик қонуниятлари очиб берилган ва уларда мустақил, танқидий ва таҳлилий тафаккурни ривожлантириш индивидуал ва ижтимоий онг мутаносиблигини таъминловчи когнитив асос эканлиги исботланган ҳамда глобал ахборот маконидаги манипуляцияларга қарши ғоявий-мафкуравий барқарорликнинг фалсафий-методологик моделига оид хулоса ҳамда тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг III йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 21-бандида кўрсатилган “Ижтимоий-сиёсий, ахборот-психологик, ғоявий-мафкуравий ҳуружлар ҳамда турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга доир таҳлилий кўрсатув ва ток-шоулар тайёрлаш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда диссертация материалларидан фойдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 29-октябрдаги 10/712-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар марказ фаолиятида тарғибот ташвиқот ҳамда тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш йўлида замонавий сиёсий технологияларни қўллаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish