Наширова Шахноза Буриевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки тилли ўқув луғатларда лексик бирликларни семантизациялаш мезонлари” (инглиз ва ўзбек тили материаллари мисолида), 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil801.
Илмий маслаҳатчи: Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор; Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Абузалова Меҳринисо Қодировна, филология фанлари доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари негизида тузилган икки тилли ўқув луғатларда тилнинг лексик бирликлари – полисемантик бирликлар, синонимлар, антонимлар, градуонимлар омонимлар, лингвомаданий бирликларни семантизациялаш мезонларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон тилшунослигида икки тилли лексикография назариясининг доминанта тил тизими даражасида шаклланиш тарихи, ўзбек миллий лексикографияси янги тараққиёт босқичлари ёритилиб, таржима луғат (транслатион диcтионарй) ва икки тилли луғат (билингуал диcтионарй) тушунчаларининг лингвистик моҳияти очиб берилган, таржима луғати (транслатион диcтионарй) ва таржима қилинган луғат (транслатед диcтионарй) фарқланган, таржима лугати янги лексикографик нашр эмас, шунчаки таржима қилинган, бошқа луғатни таржима қилиш йўли билан ўзлаштирилган манбани англатиши очиб берилган;
инглиз ва ўзбек лексикографиясидаги классик ҳамда замонавий таржимага асосланган икки ва кўп тилли электрон луғатларнинг функсионал хусусиятлари қиёсий баҳоланиб, уларнинг таълимий, ахборот-коммуникатив, норматив ва тизимлаштирувчи функсиялари лексик бирликларни семантизациялаш жараёнидаги ўзаро боғлиқлиги асосланган;
замонавий лексикографияда луғат тузишга асос бўлган тиллар сонига кўра луғатлар таснифи, унда бир ёʻналишли (унидиреcтионал билингуал диcтионарй) ва икки ёʻналишли икки тилли луғатлар (бидиреcтионал билингуал диcтионарй), билингуал диcтионарй, билингуалисед диcтионарй, билингуал леарнерс диcтионарй, билингуал терминологиcал диcтионарй каби икки тилли ўқув луғатларнинг махсус турлари, гибрид луғат, тиллараро луғат (интерлингуал диcтионарй), квази луғат (қуаси-билингуал диcтионарй), прототип луғатларнинг мега, макро, микро ва мултиқурилмалари, луғат мақола тузилиши ва лексикографик талқиннинг инновацион тамойиллари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилида тузилган икки тилли луғатларда когнитив, функсионал семантик ва лингводидактик ёндашувлар асосида бош сўзнинг денотатив ва коннотатив манолари, синонимлар, градуонимлар, антонимлар, омонимлар, паронимларнинг таржимада берилиши, лексикографик талқин қилишнинг тўлиқ эквивалент, қисман семантик мослик, функсионал семантик мосликка асосланган мезонлари ишлаб чиқилган;
лингвомаданий бирликлар ҳисобланмиш барқарор бирикмалар, мақол ва маталлар, миллий-маданий реалиялар ҳамда ономастик бирликларнинг миллий-маданий семантикаси, образли-эмоционал бўёғи ва прагматик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни инглиз ва ўзбек тилларидаги икки тилли ўқув луғатларида семантизациялаш ва контекстуал таржима қилишнинг лингвокултурологик ҳамда лексикографик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки тилли ўқув луғатларда (инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча) лексик бирликларни семантизациялашни таҳлил қилиш жарайонида эришилган илмий натижалар асосида:
замонавий лексикографияда луғат тузишга асос бўлган тиллар сонига кўра луғатлар таснифи, унда бир йўналишли (унидиреcтионал билингуал диcтионарй) ва икки йўналишли икки тилли луғатлар (бидиреcтионал билингуал диcтионарй), билингуал диcтионарй, билингуалисед диcтионарй, билингуал леарнерс диcтионарй, билингуал терминологиcал диcтионарй каби икки тилли ўқув луғатларнинг махсус турлари, гибрид луғат, тиллараро луғат (интерлингуал диcтионарй), квази луғат (қуаси-билингуал диcтионарй), прототип луғатларнинг мега, макро, микро ва мултиқурилмалари, луғат мақола тузилиши ва лексикографик талқиннинг инновацион тамойиллари аниқланганига доир маълумотлардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларда бажарилган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 16-апрелдаги 03/3614-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа жаҳон ва озбек оқув лексикографиясининг илмий асосларига доир янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
лингвомаданий бирликлар ҳисобланмиш барқарор бирикмалар, мақол ва маталлар, миллий-маданий реалиялар ҳамда ономастик бирликларнинг миллий-маданий семантикаси, образли-эмоционал бўёғи ва прагматик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни инглиз ва ўзбек тилларидаги икки тилли ўқув луғатларида семантизациялаш ва контекстуал таржима қилишнинг лингвокултурологик ҳамда лексикографик мезонлари ишлаб чиқилганига оид маълумотлардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cредит мобилитй кей аcтион 1-Мобилитй фор леранерс анд стафф  Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй Гумболдт университети, Германия 2022-2025” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 28-апрелдаги 04/1-2198-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада лингвомаданий бирликларни инглиз ва ўзбек тилларида контекстуал таржима қилиш, семантизациялаш ҳамда уларнинг миллий-маданий хусусиятларини илмий асосда ёритиш имконини берган; 
жаҳон тилшунослигида икки тилли лексикография назариясининг доминанта тил тизими даражасида шаклланиш тарихи, ўзбек миллий лексикографияси янги тараққиёт босқичлари ёритилиб, таржима луғат (транслатион диcтионарй) ва икки тилли луғат (билингуал диcтионарй) тушунчаларининг лингвистик моҳияти очиб берилган, таржима луғати (транслатион диcтионарй) ва таржима қилинган луғат (транслатед диcтионарй) фарқланган, таржима лугати янги лексикографик нашр эмас, шунчаки таржима қилинган, бошқа лугатни таржима қилиш ёли билан ўзлаштирилган манбани англатиши очиб берилганига доир маълумотлардан 2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10- сонли Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022- 2024 Фисcал Еар) номли фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Умрбоқий мерос номидаги Озбекистон маданияти ва санати тарғибот марказининг 2026-йилнинг 25-февралдаги 02-21/161-сон малумотномаси). Натижада лойиҳада номоддий маданий меросга оид маълумотларни кўп тилли тизимлаштириш ва терминологик аниқликни таминлаш имконини берган;
инглиз ва ўзбек тилида тузилган икки тилли ўқув луғатларда когнитив, функсионал, семантик ва лингводидактик ёндашувлар асосида бош сўзнинг денотатив ва коннотатив манолари, синонимлар, градуонимлар, антонимлар, омонимлар, паронимларнинг таржимада берилиши, лексикографик талқин қилишнинг тўлиқ, эквивалент, қисман семантик мослик, функсионал семантик мосликка асосланган мезонлари ишлаб чиқилган. Мазкур янгилик Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат озбек тили ва адабиёти университетида 2023-2025 йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини суний интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 7-майдаги 01/305-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида суний интеллект асосида ишлаб чиқилаётган атамаcом.уз платформасида янги соз ва атамаларнинг илмий асосланган ўзбекча муқобилларини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
инглиз ва ўзбек лексикографиясидаги классик ҳамда замонавий таржимага асосланган икки ва коп тилли электрон луғатларнинг функсионал хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг талимий, ахборот-коммуникатив, норматив ва тизимлаштирувчи функсиялари лексик бирликларни семантизациялаш жараёнидаги ўзаро боғлиқлиги асосланганига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали давлат муассасасида 2026-йилда эфирга узатилган Бу кун, Файзли тонг ва Манавиятимиз сарчашмаси номли доимий корсатувларнинг манавий-марифий ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 19-январдаги 17-05/18-сонли маълумотномаси). Бу эса телекорсатувлар мазмунини илмий-назарий маълумотлар билан бойитиш, замонавий лексикография ва икки тилли ўқув луғатлар ҳақидаги қарашларни кенг жамоатчиликка тушунарли шаклда етказишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish