Носиров Жаҳонгир Нормурот ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни стандартлаштириш ва метрологик таъминот сохасидаги касбий компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped.8900
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Ҳамидов Жалил Абдурасулович
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касбий таълимни ривожлантириш институти DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринов Уйғун Абдуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларни стандартлаштириш ва метрологик таъминот сохасидаги касбий компетенсияларини ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
стандартлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнининг метрологик та'миноти соҳасида ўз касбий фаолиятини амалга оширишда устувор аҳамиятга эга бўлган бўлажак муҳандисларнинг касбий норматив-метрологик компетенцияси аниқланган ва тавсифланган.
бўлажак муҳандисларнинг норматив-метрологик компетенциясининг структураси ишлаб чиқилган, у мотивацион-қадриятли, когнитив ва операцион-фаолиятий компонентларни ўз ичига олган компетенциянинг шаклланиш даражаларини баҳолаш кўрсаткичлари, даражалари ва мезонлари аниқланган.
бўлажак муҳандисларнинг норматив-метрологик компетенциясини шакллантиришнинг назарий асослари ва методик тизими (мақсадли, мазмунли, жараёнли, назорат-баҳоловчи ва натижавий компонентлар) ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларни норматив-метрологик компетенциясини ривожлантиришга имкон берувчи дидактик таъминотини ишлаб чиқиш натижасида касбий тайёргарлик даражаларини мослашиш шартлари асосида баҳолаш параметрларини таркибий ташкил этувчилари мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак муҳандисларни стандартлаштириш ва метрологик таъминот сохасидаги касбий компетенсияларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни мустақил ишлаш жараёнида касбий-ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
стандартлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнининг метрологик та'миноти соҳасида ўз касбий фаолиятини амалга оширишда устувор аҳамиятга эга бўлган бўлажак муҳандисларнинг касбий норматив-метрологик компетенцияси аниқланган ва тавсифланишга оид таклифлардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-ноябрдаги 02/01-01-495-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу таклиф техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни касбий-ижодий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг норматив-метрологик компетенциясининг структураси ишлаб чиқилган, у мотивацион-қадриятли, когнитив ва операцион-фаолиятий компонентларни ўз ичига олган компетенциянинг шаклланиш даражаларини баҳолаш кўрсаткичлари, даражалари ва мезонлари аниқлашга оид тавсиялар ва таклифлар эса Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “АИФ 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-ноябрдаги 02/01-01-495-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган замонавий дидактик ўқув воситалари бўлажак муҳандисларда касбий-ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг норматив-метрологик компетенциясини шакллантиришнинг назарий асослари ва методик тизими (мақсадли, мазмунли, жараёнли, назорат-баҳоловчи ва натижавий компонентлар) ишлаб чиқишга оид илмий-методик тавсиялар “Метрология асослари” фани бўйича электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-ноябрдаги 02/01-01-495-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларнинг мустақил таълимий фаолиятининг ривожлантиришга, бўлажак муҳандислардан касбий компетенсияларни ривожланишига хизмат қилган.