Норматов Абдурахим Эминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) юксак сув ўсимлиги ёрдамида нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланган оқова  сувларни тозалаш биотехнологияси (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мисолида)”, 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.3.PhD/В1581.
Илмий раҳбар: Юлдошов Лазиз Толибович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.08.09.
Расмий оппонентлар: Ташмухамедова Шохиста Сабировна, биология фанлари доктори, профессор; Хўжжиев Содиқ Олтиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқот мақсади. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш жараёнларида ифлосланган оқава сувларни биринчи ва иккинчи айланма сув таъминоти қурилмалари ҳамда тозалаш иншоотида биологик усулда тозалаш жараёнларида эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) макрофитидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш жараёнларида ифлосланган оқава сувларни эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) макрофит ўсимлиги таъсирида умумий азотли бирикмалар миқдори, сувнинг ҳиди, ранги, ишқорлик ва кислоталик муҳитлари меъёрлашгани ҳамда тозаланиш даражаси ўртача 89,8-94,6 % гача етганлиги аниқланган;
ўсимликлар умумий қуруқ биомассаси таркибида макро ва микроелементлар ўрганилиб, шундан умумий макроелементлар 52,10 мг/г ни ташкил қилиб, К 71,09 % ни, П 12,2 % ни, Cа 10,89 % ни, На 3,15 % ни, Мг 2,14 % ни ва С 0,53 % даражасида аниқланган, ўрганилган 20 та микроелементлардан, 16 та элементнинг миқдори аниқланган ҳамда микроелементлар таркибини Си, Ср, Фе, Мн, Зн, Ал, Б, Ли, Ни ва В элементлари 97,14 % ни ҳамда қолганлари - Ба, Cу, Cр, Cо, Се, Мо элементлари 2,86 % ни ташкил этганлиги аниқланган;
эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) макрофити умумий биомассаси таркибида 16 та аминокислота ўрганилиб, 14 та аминокислота миқдори аниқланди ва энг кўп пролин, энг кам миқдорда аланин аминокислотаси мавжудлиги қайд этилди ҳамда ўсимлик таркибидаги пролин, гистидин, глутамат ва аспарагин умумий аминокислоталар миқдорини 51,54 % ни ташкил этиши исботланган;  
ўсимлик биомассасида калийнинг юқори аккумулятив улуши 71,09 % ҳамда фосфор ва азотнинг агрономик меъёрларда мавжудлиги ушбу эйхорниянинг биоресурс сифатида аҳамиятини кўрсатиб, тўшамали чорва моллар гўнгига ўсимлик биомассасидан 6:1 нисбатда аралаштирилиб тайёрланган компостда умумий азот 1,2 %, фосфор 1,14 % ва калий 1,37 % консентрациялари анъанавий усулда тайёрланган компостга нисбатан устун эканлиги илмий асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) макрофити ёрдамида нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланган оқава сувларни тозалаш технологияси бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланган оқава сувлар таркибини эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) юксак сув ўсимлиги ёрдамида тозалаш биотехнологияси “Фарғона НҚИЗ” масъулияти чекланган жамиятида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 7 авгусдаги 03-03/1-03/3-7789-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлари таркибидаги сувда эриган кислород 92 % га ошганлиги ва айни пайтда  муаллақ моддалар 91 %, кислороднинг биокимёвий сарфланиши 94 %, нитратлар 92-95 % га камайишига эришилган, ҳамда нефт ва нефт маҳсулотлари миқдорини анъанавий усулда тозалашда - 83-85 %  ҳамда жорий этилган усулда эса - 89,8-94,6 % гача камайтириш имконини берган;
Эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) юксак сув ўсимлиги тозалаш иншооти ҳовузларида жадаллик билан ўсиб, кўпайиши натижасида ҳосил қилган биомассасидан ҳудуддаги боғлар ва дарахтлар ҳамда иссиқхоналардаги экинларга биоўғит (органик ўғит) қўллаш амалётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 7 авгусдаги 03-03/1-03/3-7789-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик биомассасидан 6:1 нисбатда аралаштириб тайёрганган компостни умумий таркибидаги азотлар анъанавий усулда тайёрланган компост таркибидаги азотлар миқдоридан ўртача 0,3 %, ва фосфорлар ўртача 0,25 %, ҳамда калий миқдори ўртача 0,27 % га ортиқ бўлиши билан сифатли компост тайёрлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish