Рузиева Ситора Сапар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «CОВИД-19 дан кейинги асоратлардан пайдо бўлган жағ суяклари дефектларини комплекс даволаш» 14.00.21 – Стоматология ва 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2024.3. PhD/Тиб4656.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Дилдора Абдумаликовна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Тиб.01.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Муҳаммадхон Бурхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Искандарова Шаҳноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
CОВИД-19 дан кейинги жағ суяклари дефектларини диагностика ва реконструксиясини такомиллаштириш, беморларни ҳаёт сифатини яхшилаш меҳнат фаолиятини тиклаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектларини ПРП ва индивидуал протезлар ёрдамида даволашда беморларни чайнаш, косметик ва фонетик реабилитацияси самарадорлиги исботланган (бунда асоратлар 4,6 мартага камайган);
CОВИД-19 дан кейинги танглай нуқсонини ПРП ва индивидуал протез ёрдамида даволанган беморларда меҳнатга яроқсизлиги, ижтимоий реабилитация кўрсаткичлари 2 баробарга камайганлиги аниқланган;
CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектлари бор беморларни 45 ёшдан ошганларда асоратлар ривожланиш хавфи 2,24 баробар (п<0,002), айниқса ижтимоий қониқарсиз шароитда яшаётган аҳолида 1,88 баробар (п=0,042) юқори эканлиги аниқланиб, ушбу беморларда жағ суяклари остеонекрози 5,43 баравар (п<0,001) юқорилиги исботланган;
тиббиёт марказларида постковид танглайида нуқсон бўлган беморларга комплекс даво (ПРП + индивидуал протез) қўллаш асосида даволаш ва профилактик чора-тадбирлар алгоритми оптималлаштирилиб, қайта мурожаатлар 45-52% камайиши, ҳаёт сифат кўрсаткичлари (ЭҚ-5Д бўйича) 0,68 дан 0,76 гача ошганлиги (п<0,05) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 17 июлдаги №22/58 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектларини ПРП ва индивидуал протезлар ёрдамида даволашда беморларни чайнаш, косметик ва фонетик реабилитацияси самарадорлиги исботланган (бунда асоратлар 4,6 мартага камайган). Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юқори жағнинг ковиддан кейинги нуқсонларини протезлашда 3Д принтер технологияларини жорий этиш диагностика аниқлигини оширишга ёрдам беради, протезларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнини тезлаштиради. Амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган клиник протокол Тошкент тиббиёт академияси клиник базаларида ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2025 йил 19 февралдаги 57-сонли буйруғи асосида, Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 февралдаги 03 Т-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 22/58-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли яхшиланиб, ОҲИП-14 кўрсаткичлари 50-57% га яхшиланди, меҳнатга лаёқацизлик муддати ўртача 10-14 кунга қисқарди ҳамда ижтимоий реабилитасия жараёни тезлашди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс протоколни қўллаш умумий даволаш харажатларини 20-27% га камайтиради. Клиника 3Д принтерда тайёрланган протезлардан фойдаланишдан 45,9% фойда олади. Хулоса: 3Д протез ўрнатилгандан 7 кун ўтгач, нутқ аниқлиги 16% га яхшиланди ва суб'ектив тушуниш (ОҲИП-14) назорат гуруҳига нисбатан 2,3 баллга ошди.
иккинчи илмий янгилик: CОВИД-19 дан кейинги танглай нуқсонини ПРП ва индивидуал протез ёрдамида даволанган беморларда меҳнатга яроқсизлиги, ижтимоий реабилитация кўрсаткичлари 2 баробарга камайганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 3Д принтер ёрдамида ишлаб чиқилган протезларни ПРП билан биргаликда қўллаш шиллиқ қаватлар регенерасиясига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот давомида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2025 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи; Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 февралдаги 02Т-сонли буйруғи билан амалий фаолиятига татбиқ этилди (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 22/58-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ПРП билан 3Д протезлашни қўллаш, меҳнатга лаёқацизлик муддатини 3Д гуруҳига нисбатан 7,7 кунга ва ан'анавий даволашга нисбатан 12 кунга қисқартириш, психологик ноқулайлик даражасини камайтириш, бу 3Д+ПРП гуруҳида ОҲИП-14 кўрсаткичининг 57% га пасайиши билан тасдиқланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ПРП билан 3Д да печат қилинган протез яллиғланиш асоратлари частотасини 78% га камайтириши, суяк тўқимаси зичлигини 15% га ошириши, бу эса протезнинг фиксасиясини яхшилашга хизмат қилиши аниқланган . Реабилитасия муддатини 12% га қисқартиради. Иқтисодий фойда - даволанишнинг умумий харажатларидан 12% паст. Хулоса: 3Д+ ПРП технологиясини қўллаш суяк тўқимаси сифатини яхшилайди ва яллиғланиш асоратларини сезиларли камайтириб, умумий даволаш самарадорлигини оширади.
учинчи илмий янгилик: CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектлари бор беморларни 45 ёшдан ошганларда асоратлар ривожланиш хавфи 2,24 баробар (п<0,002), айниқса ижтимоий қониқарсиз шароитда яшаётган аҳолида 1,88 баробар (п=0,042) эканлиги аниқланиб, ушбу беморларда жағ суяклари остеонекрози 5,43 баравар (п<0,001) юқорилиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: CОВИД-19 нинг оғир шаклларини бошдан кечирган беморларга ижтимоий реабилитасия (жумладан, психологик, ҳуқуқий ва таълим кўмаги) зарурдир. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот давомида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2025 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи; Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 февралдаги 02Т-сонли буйруғи билан амалий фаолиятига татбиқ этилди (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 22/58-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тиббий бўлмаган ижтимоий хизматлар, беморларни ўқитиш (протезлардан фойдаланиш, махсус овқатланиш, ҳуқуқий ҳимоя ва ҳоказо) харажатлари алоҳида кўрсатилган. Узоқ муддатли истиқболларда (6–12 ой ичида): Асосий гуруҳда асоратлар сони 2–3 баробар камроқ кузатилди. Такрорий ташрифлар сони 50% га қисқарди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Умумий харажатлар асосий гуруҳда 238.03млн сўм, таққослаш гуруҳида эса 282.48млн сўм, я'ни 44.45млн сўмга қимматроқ. Шундай қилиб, ушбу усулни клиник амалиётга жорий этиш нафақат тиббий кўрсаткичларни яхшилайди, балки беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимига молиявий юкни камайтиради. Хулоса: 3Д протез тайёрлашни қўллаш беморларнинг тезлаштирилган реабилитасияси ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Протезлашдан 6 ой ўтгач, асосий гуруҳда ҳаёт сифатини баҳолаш (ОҲИП-14) таққослаш гуруҳига қараганда 57% га яхшироқлиги аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: тиббиёт марказларида постковид танглайида нуқсон бўлган беморларга комплекс даво (ПРП + индивидуал протез) қўллаш асосида даволаш ва профилактик чора-тадбирлар алгоритми оптималлаштирилиб, қайта мурожаатлар 45-52% камайиши, ҳаёт сифат кўрсаткичлари (ЭҚ-5Д бўйича) 0,68 дан 0,76 гача ошганлиги (п<0,05) аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектларини ПРП ва индивидуал протез ёрдамида комплекс даволаш усулининг клиник самарадорлиги исботланиб, реабилитация муддатини қисқартириши, қайта мурожаатларни камайтириши ҳамда беморлар ҳаёт сифатини сезиларли яхшилаши илмий янгиликнинг амалий аҳамиятини белгилайди. Амалиётга жорий қилиниши: CОВИД-19 ўтказган беморларда юқори жағ нуқсони шаклланишининг предикторлари (ёки хавф омиллари) ва уларнинг прогностик аҳамиятини тахлил қилишга қаратилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2025 йил 19 февралдаги 57-сонли буйруғи ҳамда Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 февралдаги 03Т-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 22/58-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратларни эрта аниқлаш ҳисобига оғир ҳолатлар 25-30% га камайди, беморларнинг қайта мурожаатлари 40-45% га қисқарди ҳамда реабилитасия муддати 20–30% га қисқариб, даволаш харажатлари 15–25% га камаяди ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва мониторинг тизими қўлланилиши натижасида қўшимча даволаш харажатлари 18-24% га камайди, стасионар даволаниш муддати қисқариши ҳисобига умумий тиббий хизмат харажатлари 15-20% га тежалди. Реабилитасия муддати қисқариши ҳисобига тиббий хизмат сарфлари 15–25% га тежалади ҳамда беморларнинг тезроқ иш фаолиятига қайтиши натижасида билвосита иқтисодий ёʻқотишлар сезиларли даражада камаяди. Хулоса: ПРП ва индивидуал протез асосидаги комплекс даволаш CОВИД-19 дан кейинги танглай дефектларида самарадорликни 28,6–32,3% ошириб, реабилитацияни 1,3 баробар тезлаштирди, қайта мурожаатларни 45–52% камайтирди ҳамда ҳаёт сифатини сезиларли яхшилади (п<0,05).