Жураева Ҳурматой Рафиқжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўчат усулида шоли етиштириш омилларини такомиллаштиришнинг ҳосилдорликка таъсири (Андижон вилояти шароитида)», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Qx418.
Илмий раҳбар: Телляев Рихсивой Шомахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Худойқулов Жонибек Бозарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоличиликда қишлоқ ҳўжалигини аниқ юритиш тизимини ривожлантириш мақсадида кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида шолининг “Гулжахон” ва “Искандар” навларини кўчат усулида етиштиришда аниқ экиш муддати, схемаси, кўчат сонининг ўсимликлар ўсиши, ривожланиши, биометрик кўрсаткичлари, ҳосилдорлик ва дон сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида кузги бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин сифатида шолининг “Гулжахон” ва “Искандар” навларини кўчат усулида аниқ деҳқончилик юритиш тизимида етиштиришнинг энг мақбул экиш муддати, схемаси ва кўчат сони аниқланган;
тадқиқ қилинган омилларнинг ривожланиш босқичларида олинган фойдали ҳарорат йиғиндисига кўра қуруқ масса тўплаши, барг сатҳи ўзгариши, фотосинтез соф маҳсулдорлиги ҳамда ҳосилдорликнинг асосий биометрик кўрсаткичлари, ҳосилдорлик ва доннинг технологик сифатига таъсири аниқланган;
шолининг “Гулжахон” ва “Искандар” навларини етиштириш технологияси элементлари такомиллаштирилган, уларнинг умумий фойдали ҳарорат йиғиндиси, ўсув даври давомийлиги ривожланиш босқичлари бўйича аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шолининг “Гулжахон” ва “Искандар” навларини такрорий кўчат усулида етиштиришда экиш муддати, схемаси ва кўчат сонини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Искандар” навини кўчат усулда етиштириш бўйича “Андижон вилояти шароитида такрорий кўчат усулида шоли етиштириш омилларини такомиллаштиришнинг ҳосилдорликка таъсири бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/021-3633-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан қўлланма сифатида кенг фойдаланиб келинмоқда;
шолининг “Искандар” нави Избоскан туманида жойлашган “Мойгир Рўзибек” фермер хўжалигида 21 гектар, “Мойгир Усмонжон” фермер хўжалигида 18 гектар, “Мойгир Шухратбек” фермер хўжалигида 20 гектар, жами 59 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/021-3633-сон маълумотномаси). Натижада назоратга нисбатан ҳар гектардан 2,5–3,0 центнер қўшимча ҳосил олинган;
шолининг “Искандар” навини кўчат усулида такрорий экиш технологияси элементлари Пахтаобод туманидаги “Муҳаммадризо олтин толаси” фермер хўжалигида 18 гектар, “Карим Сайёд” фермер хўжалигида 43 гектар, “Умид Раззоқ” фермер хўжалигида 33 гектар, “Келажак” фермер хўжалигида 20 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/021-3633-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “Искандар” нави ўсимликларининг “Гулжахон” навига нисбатан ўсув даври давомийлиги ва ҳосил элементлари сони ортганлиги натижасида 1,5–3,1 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Пахтаобод туманининг нисбатан юқори ҳосилли худудида “Искандар” навини етиштиришдаги такомиллаштирилган технология элементлари “Моҳи Хусни” фермер хўжалигида 26,6 гектар, “Мирхомидбой” фермер хўжалигида 28,0 гектар, “Шоятбек ота” фермер хўжалиги 20,6 гектар, “Жиянбек Тожибой” фермер хўжалиги 21,8 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 02/021-3633-сон маълумотномаси). Натижада, амал давридаги умумий сув сарфи кўчат етиштириш ҳисобига 15–20% га тежалган, ҳосилдорлик ўртача 62,3–74,5 ц/га ни ташкил этиб, 13,7–18,2 млн. сўм соф фойда олишга эришилган, рентабеллик даражаси 23–56 фоизни ташкил этган.