Рахимов Хасан Шукуржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1091
Илмий маслаҳатчи: Файзуллаев Жавлонбек Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Карриева Якутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш билан боғлиқ фундаментал, назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологияси локомотив айланиши коеффициенти (L_a ), вагон цикли индекси (V_c ), диспетчерлик синхронлиги даражаси (D_s ), кечикиш тарқалиши коеффициенти (K_t ) ва функсионал ўтказувчанлик коеффициенти (F_o ) ўртасидаги ички боғлиқликни интеграл баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизми инфратузилма юкланиши коеффициенти (I_y ), юксиз ҳаракат улуши (Y_h ), манёвр жараёнлари зичлиги (M_z ), қабул-жўнатиш интервали (Q_j ) ва кечикиш тарқалиши даражаси (K_t )ни локал даражада аниқлаш ҳамда капитал айланиши барқарорлиги (K_b )ни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти тизими иқтисодий самарадорлигини эрта диагностика қилиш мақсадида инфратузилма юкланиши, локомотив ва вагон айланиши, бўш вагон ҳаракати, эксплуатацион кечикишлар, энергия сарфи ва рақамлаштириш самараси кўрсаткичларининг меъёрий ҳамда критик чегара қийматларига асосланган функсионал-интеграцион баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
темир йўл транспортида тариф сиёсатининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубиёти тариф сигнали, юк оқими, инфратузилма юкланиши, ҳаракат ресурслари ва эксплуатацион босим ўртасидаги функсионал боғлиқликларни ҳисобга олувчи ҳаракат ресурсларини мувофиқлаштиришнинг эксплуатацион-иқтисодий модели асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган методологик модели иқтисодий сигналлар, ресурс ҳаракати, инвестиция жараёнлари ва эксплуатацион реакциялар ўртасидаги функсионал синхронликни таъминлаш тамойили асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологияси локомотив айланиши коеффициенти (L_a ), вагон цикли индекси (V_c ), диспетчерлик синхронлиги даражаси (D_s ), кечикиш тарқалиши коеффициенти (K_t ) ва функсионал ўтказувчанлик коеффициенти (F_o ) ўртасидаги ички боғлиқликни интеграл баҳолаш асосида такомиллаштириш юзасидан таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 26-июндаги 03/3086-26-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши вагон айланиш тезлигини 12-18 фоизга, локомотивлардан фойдаланиш самарадорлигини 9-13 фоизга ошириш имконияти яратилган;
темир йўл транспорти тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизми инфратузилма юкланиши коеффициенти (I_y ), юксиз ҳаракат улуши (Y_h ), манёвр жараёнлари зичлиги (M_z ), қабул-жўнатиш интервали (Q_j ) ва кечикиш тарқалиши даражаси (K_t )ни локал даражада аниқлаш ҳамда капитал айланиши барқарорлиги (K_b )ни таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 26-июндаги 03/3086-26-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши бекатларда туриб қолиш вақтини 15-20 фоизга, юксиз ҳаракат улушини 8-11 фоизга қисқартириш ҳамда капитал айланиши барқарорлигини таъминлаш имконияти аниқланган;
темир йўл транспорти тизими иқтисодий самарадорлигини эрта диагностика қилиш мақсадида инфратузилма юкланиши, локомотив ва вагон айланиши, бўш вагон ҳаракати, эксплуатацион кечикишлар, энергия сарфи ва рақамлаштириш самараси кўрсаткичларининг меъёрий ҳамда критик чегара қийматларига асосланган функсионал-интеграцион баҳолаш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 26-июндаги 03/3086-26-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг компания фаолиятига жорий этилиши иқтисодий самарадорликка салбий таъсир кўрсатувчи функсионал деформацияларни 10-15 кун олдин аниқлаш ва профилактик чораларни ўз вақтида ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
темир йўл транспортида тариф сиёсатининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубиёти тариф сигнали, юк оқими, инфратузилма юкланиши, ҳаракат ресурслари ва эксплуатацион босим ўртасидаги функсионал боғлиқликларни ҳисобга олувчи ҳаракат ресурсларини мувофиқлаштиришнинг эксплуатацион-иқтисодий модели бўйича олинган таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 26-июндаги 03/3086-26-сон маълумотномаси). Ушбу методологиянинг жорий этилиши натижасида инфратузилма қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини 10-14 фоизга, юк оқимларини тақсимлаш самарадорлигини 11-16 фоизга ошириш имконияти асосланган;
темир йўл транспорти тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган методологик модели иқтисодий сигналлар, ресурс ҳаракати, инвестиция жараёнлари ва эксплуатацион реакциялар ўртасидаги функсионал синхронликни таъминлаш тамойили асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2026-йил 26-июндаги 03/3086-26-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қарор қабул қилиш циклини 18-25 фоизга қисқартириш, эксплуатацион харажатларни 8-12 фоизга камайтириш ҳамда темир йўл транспорти тизими иқтисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичини 13-17 фоизга ошириш имконияти асосланган.