Душамов Махмуджон Максудбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк хизматлари самарадорлигини оширишда маркетинг стратегияси” (тижорат банклари мисолида). 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6133.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Баҳриддинхон Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султонов Бахтиёр Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг маркетинг стратегияларини таҳлил қилиш, банк хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган маркетинг стратегиясидан фойдаланиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк хизматлари самарадорлигини оширишда хизматлар хусусияти, нарх сиёсати, ходимлар хатти-ҳаракати, мижозлар билан алоқага асосланган банк хизматлари бозорини комплекс ривожлантиришнинг маркетинг модели таклиф этилган;
банк хизматлари сифатини оширишда мижозга йўналтирилган ёндашув, рақамли технологиялар ва Супер Апп (мижозлар учун тўловлар, кредитлар, инвестиция, суғурта ва онлайн хизматларни бир жойда бошқариш имконини берадиган) иловаларидан самарали фойдаланиш бўйича маркетинг стратегияси таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан банк маркетинг стратегиясининг асосий йўналишлари (устуворлик бериладиган мижозлар сегменти, банк маҳсулотлари ва ҳудудлар) очиқ маълумотлар (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) асосида рақамли маркетингдан самарали фойдаланиш схемаси таклиф этилган;
тижорат банклари фаолиятида маркетинг стратегияларини қўллаш натижасида жалб қилинган жами депозитларнинг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини режалаштиришда, хусусан, банк хизматлари самарадорлигини оширишда маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк хизматлари самарадорлигини оширишда хизматлар хусусияти, нарх сиёсати, ходимлар хатти-ҳаракати, мижозлар билан алоқага асосланган банк хизматлари бозорини комплекс ривожлантиришнинг маркетинг модели АТ “Алоқабанк” акциядорларининг 2023-йил 30-ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “АТ Алоқабанкнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 19-мартдаги 05-04/1922-сонли маълумотномаси). Натижада, республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклари фаолиятини режалаштириш ҳамда маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш имконини берган;
банк хизматлари сифатини оширишда мижозга йўналтирилган ёндашув, рақамли технологиялар ва Супер Апп (мижозлар учун тўловлар, кредитлар, инвестиция, суғурта ва онлайн хизматларни бир жойда бошқариш имконини берадиган) иловаларидан самарали фойдаланиш бўйича маркетинг стратегияси АТ “Алоқабанк” акциядорларининг 2023-йил 30-ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “АТ Алоқабанкнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 19-мартдаги 05-04/1922-сонли маълумотномаси). Бу таклиф банк ва мижоз ўртасида ишончни кучайтиришга хизмат қилган. Бундан ташқари, ушбу стратегия орқали кичик сегментларга ажратиш ИТ соҳасида фаолият юритувчилар, фрилансерлар, кичик бизнес эгалари, экспортчилар, банк маҳсулотлари фоиз ставкалари ва мижозларни жалб қилиш қиймати (CАC), мижоз ҳаётий қиймати (CЛВ), рақамли каналлар орқали мижозлар сони, хизмат ҳақларини бозор шароити, рақобат ва мижоз профилига қараб динамик равишда ўзгаришини назорат қилишга ёрдам берган;
тижорат банклари томонидан банк маркетинг стратегиясининг асосий йўналишлари (устуворлик бериладиган мижозлар сегменти, банк маҳсулотлари ва ҳудудлар) очиқ маълумотлар (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) асосида рақамли маркетингдан самарали фойдаланиш схемаси бўйича таклиф АТ “Алоқабанк” кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланган “АТ Алоқабанкнинг 2026-йилга мўлжалланган бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 19-мартдаги 05-04/1922-сонли маълумотномаси). Бу схема ёрдамида тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
тижорат банклари фаолиятида маркетинг стратегияларини қўллаш натижасида жалб қилинган жами депозитларнинг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари бўйича таклиф АТ “Алоқабанк” акциядорларининг 2023-йил 30-ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “АТ Алоқабанкнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 19-мартдаги 05-04/1922-сонли маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга келиб, маркетинг стратегияларини қўллаш натижасида банк тизимидаги жами депозитлар улуши 23 фоизга ошиб, қўшимча 7,4 млрд. АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар жалб қилинишига эришилиши аниқланган.