Турдиқулова Гулмира Обидқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фойда солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5455
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технологиялари институт ҳузуридаги DSc.03/2026.31.01.1.42.02 рақамли
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори., проф. Абдураҳмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори., проф. Кузиев Равшан Рамазонович.
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда фойда солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация тарзида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тақдим этиш имкониятининг берилиши асосий воситаларнинг маʼнавий эскиришининг олдини олиши ва уларнинг тезроқ янгиланиши лозимлиги бўйича таклиф берилган;
айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчиларни бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш Фойда солиғи тўловчи мақомига ўтишдан қочиш ҳолатларини камайишига олиб келади, шу билан бирга солиқ тўловчиларнинг янги тартибга мослашишларига, молиявий барқарорликка эришишларига имкон беради. Бунда ҚҚС нинг тўланиши эса бюджет йўқотишларининг олдини олади. Бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 1,2 триллион сўм маблағ қолиши кутилмоқда бўйича таклиф берилган;
фойда солиғи базасини ҳисоблашда солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендлар суммалари чегирилмайди, аммо юридик шахс томонидан норезидентга дивидендлар тўлашда фойда солиғи суммасини илгари солиққа тортилган дивиденд бўйича тўланган фойда солиғига камайтириш натижасида узоқ муддатли тоғридан – тўғри хорижий инвестициялар рағбати ортиши ва дивидентлар занжирида ортиқча солиқ юки камайтирилиши, икки марта солиққа тортиш ҳолатларига чек қўйилиши юзасидан таклиф берилган;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғи ставкасини амалда 10 фоиз ўрнига 15 фоизга ошириш ва тенг рақобатни ўрнатиш лозимлиги ва давлат бюджетига қўшимча маблағ тушишига сабаб бўлиши бўйича таклиф берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Фойда солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация тарзида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тақдим этиш имкониятининг берилиши асосий воситаларнинг маʼнавий эскиришининг олдини олади ва уларнинг тезроқ янгиланиши лозимлиги бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини 75-моддаси олтинчи қисмига киритилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 31-мартдаги 20-42595-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида амортизациянинг тезлаштирилган қисми ҳам фойда солиғи базасидан тўлиқ чегирилиши, бу имтиёзнинг амалда натижа бериши имкониятини яратади. Шунингдек, солиқ базасини амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг амортизация қилинмаган (қолдиқ) қийматини тезлаштирилган амортизация қилиш орқали солиқ базасига тенг миқдоргача камайтириш ҳуқуқини беради.
айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчиларни бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги ПФ-138-сон Фармонининг 10-банди билан тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 31-мартдаги 20-42595-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга таклиф қилиниши натижасида 2026-йил 1-январдан тадбиркорлик субектлари томонидан Фойда солиғи тўловчи мақомига ўтишдан қочиш ҳолатларини камайишига олиб келади, шу билан бирга солиқ тўловчиларнинг янги тартибга мослашишларига, молиявий барқарорликка эришишларига имкон беради. Бунда ҚҚС нинг тўланиши эса бюджет йўқотишларининг олдини олади. Бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 1,2 триллион сўм маблағ қолиши кутилмоқда.
фойда солиғи базасини ҳисоблашда солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендлар суммалари чегирилмайди, аммо юридик шахс томонидан норезидентга дивидендлар тўлашда фойда солиғи суммасини илгари солиққа тортилган дивиденд бўйича тўланган фойда солиғига камайтириш юзасидан берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунида (39-қисм) тасдиқланиб амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 31-мартдаги 20-42595-сонли маълумотномаси).
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғи ставкасини амалда 10 фоиз ўрнига 15 фоизга ошириш ва тенг рақобатни ўрнатиш лозимлиги бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунида (37-қисм) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 31-мартдаги 20-42595-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг электрон савдосини амалга оширувчилар қолган солиқ тўловчилар қатори бир хил солиқ тўлаши ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратишга сабаб бўлади. Шунингдек, давлат бюджетига қўшимча маблағ тушишига сабаб бўлади.