Боймахмадов Алишер Холиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида чакана банк хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5726
Илмий раҳбар: Раҳимов Акмал Матяқубович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори; Абдурамонов Илёс Хуршилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида чакана банк хизматларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун улушли кредитларни такомиллаштириш мақсадида кредит бўйича йиллик фоиз ставкасини мижоз томонидан киритилаётган улушнинг миқдорига боғлиқ тарзда дифференциаллаштириш ҳисобига банк даромадини ошириш таклиф этилган;
банклар томонидан чакана хизмат кўрсатишда мижозлари билан самарали алоқалар ўрнатиш ва мижозларни сақлаб қолишга қаратилган стратегияларни такомиллаштириш учун “Аттритион-сcоринг” (“Мижозни сақлаб қолиш скоринги”) механизми таклиф этилган;
банк мобил иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишда Туронбанк АТБда “Мй Турон Приме” хизмат турини жорий қилиш ҳисобига банк мижозлари учун кўпфунксияли обуна пакетидан фойдаланиш имкониятини яратиш орқали мижозлар содиқлигини ошириш таклиф этилган;
Туронбанк АТБнинг чакана банк хизматларини кўрсатишига таъсир этувчи омиллар эмпирик таҳлили олиб бориш асосида чакана банк хизматларини кўрсатишнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар АТБ «Туронбанк»нинг чакана хизматларини такомиллаштириш жараёнида синовдан ўтказилган ва қўлланилган:
тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун улушли кредитларни такомиллаштириш мақсадида кредит бўйича йиллик фоиз ставкасини мижоз томонидан киритилаётган улушнинг миқдорига боғлиқ тарзда дифференциаллаштириш ҳисобига банк даромадини оширишда доир таклифи АТБ “Туронбанк” томонидан банкнинг 2025-йил “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сонли маълумотномаси). Натижада АТБ “Туронбанк”нинг лойиҳавий молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлардан олинган фоизли даромадлари 2,3 фоизга ортиши режа қилинган;
банклар томонидан чакана хизмат кўрсатишда мижозлари билан самарали алоқалар ўрнатиш ва мижозларни сақлаб қолишга қаратилган стратегияларни такомиллаштириш учун “Аттритион-сcоринг” (“Мижозни сақлаб қолиш скоринги”) механизмига доир таклифи АТБ “Туронбанк” томонидан банкнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган страгтегиясида акс этган (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сонли маълумотномаси). Натижада банкда чакана хизматларидан доимий фойдаланувчи жисмоний шахслар сони 2025-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ортиб, 1,4 млн. тани ташкил этган;
банк мобил иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишда Туронбанк АТБда “Мй Турон Приме” хизмат турини жорий қилиш ҳисобига банк мижозлари учун кўпфунксияли обуна пакетидан фойдаланиш имкониятини яратиш орқали мижозлар содиқлигини ошириш таклифи АТБ “Туронбанк”ни трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”да устувор вазифалар сифатида акс этган (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сонли маълумотномаси). Натижада банкнинг мобил иловалардан фойдаланувчилар сони 2025-йил 1-июл ҳолатига 377 922 тадан 2026-йилгаача 500 000 тадан ошириш режа қилинган;
Туронбанк АТБнинг чакана банк хизматларини кўрсатишига таъсир этувчи омиллар эмпирик таҳлили олиб бориш асосида чакана банк хизматларини кўрсатишнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларига доир таклифи “Туронбанк” АТБнинг 2025-йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сонли маълумотномаси) Натижада, “Туронбанк” АТБнинг “2023-2027-йилларга мўлжалланган ривонлантириш стратегияси”ни самарили ишлаб чиқишга олиб келган.