Ёқубов Шухратжон Восиджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Трансформация авторского права в связи с развитием генеративных систем искусственного интеллекта”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Yu2142
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор, Раимова Наргиза Дороевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида генератив сунъий интеллект тизимларидан фойдаланган ҳолда муаллифлик ҳуқуқи обектларини яратиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг фуқаролик-ҳуқуқий механизмларини таҳлил қилишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асар шаклини бевосита жисмоний яратишни эмас, балки генерация жараёнини “ижодий интеллектуал бошқариш”ни юридик аҳамиятга эга ижодий ҳаракат сифатида э'тироф этувчи “генератив сунъий интеллект” тушунчасини муаллифлик ҳуқуқининг янги назарий асоси сифатида жорий этиш зарурати илмий жиҳатдан асосланди, бу “сунъий интеллект” тушунчасининг легал таърифини қонунчиликда мустаҳкамлаш учун илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилиши асослантирилган;
генератив сунъий интеллект натижалари учун “оператор асари” ва муҳофаза қилинмайдиган жамоат мулки обектларини ажратиб кўрсатувчи ҳуқуқий режимлар дихотомиясини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асосланди, бу эса самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни шакллантириш ҳамда сунъий интеллектни ривожлантиришни давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида мустаҳкамлашга хизмат қилиши асослантирилган;
генерациянинг ички жараёнлари инсон назорати учун ёпиқ бўлган шароитда “рақамли из”ни очиш орқали исботлаш юкини қайта тақсимлашни назарда тутувчи “муаллифликнинг адаптив презумпсияси” механизми илмий жиҳатдан асосланди. Мазкур ҳолат фақат машина хулосаларига асосланган юридик қарорлар қабул қилинишига йўл қўймайдиган ҳуқуқий тўсиқларни ўрнатишга ҳамда ваколатли органлар ваколатларини кенгайтиришга олиб келиши асослантирилган;
сунъий интеллект тизимларини ўқитиш мақсадида муҳофаза қилинадиган асарлардан “матн ва маълумотларни таҳлил қилиш” учун фойдаланишни қонунчиликка истиснолар киритиш орқали қонунийлаштириш зарурати илмий жиҳатдан асосланди, бу миллий тартибга солиш моделини яратиш доирасида олий ўқув юртлари таълим жараёнига ихтисослаштирилган фанларни чуқур жорий этишни тақозо этиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзудаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
“сунъий интеллект - инсоннинг когнитив функсияларига (шу жумладан, ўз-ўзини ўқитиш ва ечимлар излашга) тақлид қилиш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон интеллектуал фаолияти натижаларига қиёсланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуидир”, деган таклифлардан 2026-йил 21-январдаги ЎРҚ-1115-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 3-апрелдаги 3/дн-47-сонли ҳужжати). Мазкур таклифнинг малиётга жорий этилиши миллий қонунчиликда мазкур атаманинг ҳуқуқий таърифини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқни қўлловчи ташкилотларни янги технологик ҳодисаларни квалификация қилиш учун аниқ норматив мўлжаллар билан таъминлаш имконини берди;
сунъий интеллектни жорий этиш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратишни, шунингдек унинг ҳуқуқий, технологик ва иқтисодий асосларини белгилашни давлат сиёсатининг йўналиши сифатида белгилаш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан 2026-йил 21-январдаги ЎРҚ-1115-сонли О'збекистон Республикаси Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасининг иккинчи қисмига қўшимчалар киритишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 3-апрелдаги 3/дн-47-сонли ҳужжати). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши технологик суверенитетни таъминлаш устуворлигини қонун даражасида мустаҳкамлаш ҳамда рақамли муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳимояланганлигини ошириш имконини берди;
сунъий интеллектни ривожланиш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва техник инфратузилмани шакллантириш бўйича вазифаларни махсус ваколатли органга юклатиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан 2026-йил 21-январдаги ЎРҚ-1115-сонли О'збекистон Республикаси Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига қўшимчалар киритишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 3-апрелдаги 3/дн-47-сонли ҳужжати). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши рақамли технологиялар бозорини ривожлантиришни таъминлаш учун ваколатли давлат органларининг ваколатлари доирасини кенгайтириш имконини берди:
олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига “Сунъий интеллектнинг ҳуқуқий асослари” ва “Рақамли асрда интеллектуал мулк” фанлари бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурлари ҳамда методик қўлланмаларни чуқур жорий этиш талаб этилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-июлдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026-йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан ва улар иштирокида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхатининг 64-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норма ижодкорлиги фаолиятига диссертация иши натижаларини жорий этиш тўғрисидаги 2026-йил 17-апрелдаги 09-09-45-сонли далолатнома). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши профессор-ўқитувчилар таркибининг ихтисослик бўйича малакасини ошириш ва юридик таълимни рақамлаштириш реалликларига мослаштириш жараёнини бошлаш имконини берди.