Отамирзаев Ойбек Муродулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати”, 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Yu1954
Илмий раҳбар: Узакова Гузал Шариповна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Дурбек Нематович, юридик фанлар доктори, профессор, Жуманов Азамат Оралбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости сувларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда муаммоларни таҳлил этиш асосида ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости сувларига қудуқларни қонунга хилоф равишда бурғилаш ва бу орқали келиб чиққан экологик-ҳуқуқий зарарни камайтириш мақсадида бу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш таклифи соҳадаги салбий жараёнларни олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган;
ер ости сувлари конлари ва сувли қатламлари ҳамда уларнинг ер қаърисига ёки ер юзасига сизиб чиқиш зоналарини ер ости сув обектларининг тоифалари қаторига киритиш зарурияти асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ер ости сувлари захираларини тасдиқлашга оид нормаларни белгилаш зарурлиги ҳамда бу соҳадаги салбий жараёнларни олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган;
ер ости сувларидан турли эҳтиёжлар учун фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги органлари ҳамда сув хўжалиги органлари томонидан ер ости ва ер усти сувлари ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда тартибга солишнинг аҳамияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. . Ер ости сувларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолатини тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш учун жавобгарликни белгиланиш масаласида таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 5-майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни 1-моддаси 1-банди билан Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 74-моддаси тўртинчи қисмига киритилган ўзгартиришни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 23-сентябрдаги №9/дн-188-сон далолатномаси). Бу таклиф билан ноқонуний ер ости сувларини бурғилаш учун жавобгарлик белгиланган;
сув обектларининг тоифалари қаторига ер ости сувлари конлари ва сувли қатламлари ҳамда уларнинг ер қаърисига ёки ер юзасига сизиб чиқиш зоналари ҳам киритилиши кераклигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 30-июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонуни 1-моддаси билан Сув кодексининг 8-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 29-декабрдаги №3/дн-273-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер ости сувлари муҳофазаси доирасини тўлақонли белгилашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ер ости сувлари захираларини тасдиқлашга оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 30-июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонуни 1-моддаси билан Сув кодексининг 123-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 29-декабрдаги №3/дн-273-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси ваколатларини кўрсатиб, уни соҳадаги аҳамиятини белгилашга хизмат қилган;
ер ости сувларидан турли эҳтиёжлар учун фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги органлари ҳамда сув хўжалиги органлари томонидан ер ости ва ер усти сувлари ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда тартибга солишга оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 30-июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонуни 1-моддаси билан Сув кодексининг 123-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2025-йил 29-декабрдаги №3/дн-273-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер ости сувлари муҳофазасини кучайтиришга ҳамда белгиланмаган мақсадларда фойдаланишни чеклашга хизмат қилган.