Аймуратов Султамурат Бердимурат улıнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик ва ижроия органлари ўзаро муносабатларининг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1404
Илмий раҳбар: Шавкат Назарович Назаров, юридик фанлар номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Рўзиев Зафар Раимович;
юридик фанлари номзоди, профессор Дауменов Бердах Аймуратович
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро этувчи органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур ўрганиш орқали ушбу муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган, илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асосланган таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штат бирликлари ҳоким томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланиши ва ўзгартирилиши асослаб берилган;
туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий тузилмаси ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгилаб қўйилиши асослантирилган;
агар қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг ўзгача тартиби белгиланмаган бўлса, туманга бўйсунувчи шаҳарнинг ижро этувчи ҳокимияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилиши кераклиги асослаб берилган;
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлмаган қарорларини бекор қилиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди: туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штат бирликлари ҳоким томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланиши ва ўзгартирилиши тўғрисидаги таклифидан 2024 йил 24 октябрдаги 399/ЛИИ-сон Қонуни билан Қорақалпоғистон Республикасининг 1998 йил 29 январдаги 330/И-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 19-моддаси иккинчи қисмига қўшимча ва ўзгартириш киритишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги №08-08/579-сон далолатномаси);
туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий тузилмаси ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгилаб қўйилиши ҳақидаги таклифидан 2024 йил 24 октябрдаги 399/ЛИИ-сон Қонуни билан Қорақалпоғистон Республикасининг 1998 йил 29 январдаги 330/И-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 19-моддаси тўртинчи қисмига қўшимча ва ўзгартириш киритишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги №08-08/579-сон далолатномаси);
агар қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг ўзгача тартиби белгиланмаган бўлса, туманга бўйсунувчи шаҳарнинг ижро этувчи ҳокимияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши ҳақидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2025 йил 12 июлдаги 52/В-сон Қонуни билан Қорақалпоғистон Республикасининг 1998 йил 29 январдаги 330/И-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 20-моддаси иккинчи қисмига қўшимча ва ўзгартириш киритишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги №08-08/579-сон далолатномаси);
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлмаган қарорларини бекор қилиши ҳақидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2025 йил 12 июлдаги 52/В-сон Қонуни билан Қорақалпоғистон Республикасининг 1998 йил 29 январдаги 330/И-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни 21-моддаси йигирма учинчи хатбошисига қўшимча ва ўзгартириш киритишларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги №08-08/579-сон далолатномаси). Мазкур ёндашувлар давлат сиёсатининг ҳудудий даражада барқарор амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, вакиллик ва ижроия ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро уйғунликни кучайтириш орқали самарадорликни оширишга хизмат қилган ва тегишли тартибда қабул қилинган.