Курбанбаева Айтгул Уралбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Қорақалпоғистон Республикасида конституциявий назоратнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”. 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1516
Илмий раҳбар: юридик фанлар доктори, профессор З.А.Реймова
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: Юридик фанлар доктори, профессор Турсунов Ахтам Саломович; юридик фанлари фалсафа доктори (PhD) Иматов Азат Маратович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети
Диссертация йўналиши: 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистонда конституциявий назоратнинг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Конституциявий назорат қўмитаси ўзининг ваколатлари доирасида киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиши зарурлиги асослаб берилган;
конституциявий назорат қўмитаси фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда, Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисидаги қонун ҳамда Конституциявий назорат қўмитасининг регламенти билан белгиланиши зарурлиги асосланган;
конституциявий назорат қўмитасининг аъзолари сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши ва сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмаслиги ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳужжатлари қўмитанинг назоратида бўлган органларда мансабдор лавозимларни бажариши мумкин эмаслиги зарурлиги асослаб берилган;
конституциявий назорат қўмитасининг аъзосига жиноят иши фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан қўзғатилиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди: Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган:
конституциявий назорат қўмитаси ўзининг ваколатлари доирасида киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2024-йил 24-октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 399/ЛИИ-сонли Қонунининг 12-моддаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 08-08/563-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий назорат қўмитасининг қонунларни такомиллаштиришдаги бевосита иштирокини таъминлашга, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилган;
конституциявий назорат қўмитаси фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда, Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисидаги қонун ҳамда Конституциявий назорат қўмитасининг регламенти билан белгиланиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2024-йил 24-октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 399/ЛИИ-сонли Қонунининг 12-моддаси 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил\28-октябрдаги 08-08/563-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Конституциявий назорат қўмитаси фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
конституциявий назорат қўмитасининг аъзолари сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши ва сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмаслиги ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳужжатлари қўмитанинг назоратида бўлган органларда мансабдор лавозимларни бажариши мумкин эмаслиги зарурлиги тўғрисидаги таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2024-йил 24-октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 399/ЛИИ-сонли Қонунининг 12-моддаси 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 08-08/563-сон далолатномаси).Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий назорат қўмитасининг мустақиллиги ва холислигини таъминлашга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган;
конституциявий назорат қўмитасининг аъзосига жиноят иши фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан қўзғатилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2024-йил 24-октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 399/ЛИИ-сонли Қонунининг 12-моддаси
4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 08-08/563-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Конституциявий назорат қўмитаси аъзоларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга ва уларнинг касбий фаолиятини асоссиз таъқиблардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистонда конституциявий назоратни амалга ошириш билан боғлиқ конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади ва тегишли тартибда қабул қилинган.