Азизов Аброржон Салиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон республикасида солиқ мониторингини ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Yu1511.
Илмий раҳбар: Хван Леонид Борисович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Рузметов Хайрулла Ибодуллаевич; юридик фанлар номзоди, профессор Хожиев Эркин Туйгунович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикасида солиқ назоратининг инновацион шакли бўлган солиқ мониторингини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган назарий қоидалар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
солиқ органидан ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома келиб тушганда ва талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар бўлмаса, солиқ тўловчи у олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юбориши асослантирилган;
ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ тўловчи қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида электрон шаклда хабарномани шакллантиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юбориши асослаб берилган;
солиқ тўловчидан талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) электрон шаклда олинганда ва кўрсатилган ҳужжатни қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар бўлмаган тақдирда, солиқ органи у олинган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчига юбориши асослантирилган;
талаб қилиб олинадиган ҳужжатни (ахборотни) қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ органи қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисида хабарномани шакллантиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва солиқ тўловчига юбориши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда қўлланилган:
солиқ органидан ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома келиб тушганда ва талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар бўлмаса, солиқ тўловчи у олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юбориши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон ҳамда 2025-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 400-сон қарорининг 41-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 4-декабдаги № 40-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги ҳужжат айланишини тезлаштириш, сўровларни қайта ишлаш тезкорлигини ошириш, солиқ назорати тартиб-таомилларининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштиришни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабномани қабул қилишдан бош тортиш учун 37-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ тўловчи қабул қилишдан бош тортиш тўғрисида электрон шаклда хабарномани шакллантиради, ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига юбориши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон ҳамда 2025-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 400-сон қарорининг 42-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 4-декабдаги № 40-сонли далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги ҳужжат айланишини тезлаштиришга хизмат қилган;
солиқ тўловчидан талаб қилиб олинадиган ҳужжат (ахборот) электрон шаклда олинганда ва кўрсатилган ҳужжатни қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар бўлмаган тақдирда, солиқ органи у олинган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан имзолайди ва солиқ тўловчига юбориши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон ҳамда 2025-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 400-сон қарорининг 45-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 4-декабдаги № 40-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, солиқ мониторинги жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ва хатоликлар ҳақида огоҳлантиришга ҳамда солиқ органлари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида конструктив мулоқотни шакллантиришга хизмат қилган;
талаб қилиб олинадиган ҳужжатни (ахборотни) қабул қилишдан бош тортиш учун 38-бандда белгиланган асослар мавжуд бўлса, солиқ органи қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисида хабарномани шакллантиради, солиқ органининг ваколатли мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва солиқ тўловчига юбориши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон ҳамда 2025-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 400-сон қарорининг 46-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 4-декабдаги № 40-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши солиқ мониторинги институтидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган солиқ тўловчилар доирасини кенгайтиришга, солиққа оид ҳуқуқий муносабатларнинг шаффофлигини оширишга ҳамда солиқ органлари ва инсофли солиқ тўловчилар ўртасидаги ўзаро ишончли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилган.