Азимов Азимжон Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Астрономик тасвир сифати ва унга таъсир қилувчи омиллар”, 01.03.01 – “Астрономия” (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1317.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Тиллаев Юсуфжон Абдумажидович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти, PhD.05/2025.27.12.FM.08.01.
Расмий оппонентлар: Ахунов Талъат Ахматович, физика-математика фанлари доктори, Ёʻлдошев Қудратилло Хабибуллаевич, фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот – Фесенков номидаги Астрофизика Институти, Қозогʻистон.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Майданак обсерваториясида бутун атмосфера бўйича ҳамда ер сирти қатламидаги тасвир сифатини баҳолаш ва унга таъсир қилувчи омилларни ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Майданак обсерваториясида тасвир сифатининг узоқ муддатли ўлчашлари амалга оширилган ва шу кузатувлар асосида янги маълумотлар базаси яратилган ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг тасвир сифатига таъсири аниқланган;
илк бор Майданак обсерваториясида атмосферанинг ер сирти қатламидаги тасвир сифати ЛуСcи қурилмаси ёрдамида аниқланган;
илк бор иккита ДИММ ускунаси ёрдамида ҳар хил баландликлардаги тасвир сифати улуши аниқланган; 
илк бор метеорологик параметрларнинг бутун атмосферадаги ҳамда атмосферанинг сирт қатламидаги тасвир сифатига салбий таъсири ўрганилган ва улар орасидаги эмпирик боғланишлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида олинган илмий натижалар асосида:
Майданак обсерваториясида 2018-йилда ўлчанган тасвир сифати бўйича 2021-йилда Галахиес журналида чоп этилган “Астрономиcал Сееинг ат Маиданак Обсерваторй дуринг тҳе еар 2018” номли мақолага 15 та иқтибос келтирилган.
Тасвир сифати ҳамда унга таъсир қилувчи метеорологик параметрлар ҳақида 2023-йилда Атмоспҳере журналида чоп этилган “Астрономиcал Сееинг анд Метеорологиcал Параметерс ат Маиданак Обсерваторй” номли мақолага 25 та иқтибос келтирилган.
Майданак обсерваториясида ўлчанган 4 йиллик янги тасвир сифати статистикаси бўйича ЖАТИС журналида 2023-йилда чоп этилган “Астрономиcал сееинг ат Маиданак Обсерваторй wитҳ дифферентиал имаге мотион монитор” мақолага жами 6 та иқтибос келтирилган.
Майданак обсерваториясидаги сирт қатламидаги тасвир сифати ўлчовлари бўйича Атмоспҳере журналида чоп этилган – “Сурфаcе Лаер Турбуленcе ат тҳе Маиданак Обсерваторй” мақолага 4 та иқтибос келтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish