Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиятов Мусулман Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли суғориш усулларида ғўзани озиқлантиришнинг самарали агротехнологиясини ишлаб чиқиш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Qx401.
Илмий раҳбар: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ниязалиев Бегали Ирисалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Аграр Университети Андижон филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган типик бўз тупрoқлaр шaрoитидa ғўзани оддий эгатдан ва қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб, эгилувчан қувурлар орқали суғоришда ва азотли ўғитлардан самарали фойдаланиш агротехнологиясини такомиллаштириш орқали унинг ўзлаштириш самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзани оддий эгатдан ва қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб суғориш ва азотли ўғитлар билан турли меъёрларда сувда эриган ҳолда фертигация усулида озиқлантиришни тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий, жумладан, сув-физик хоссаларига таъсири аниқланган;
ғўзани оддий эгатдан ва қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб, эгилувчан қувурлар орқали суғориш ва фертигация усулида озиқлантиришда ғўзанинг мақбул суғориш муддати, сони, давомийлиги, ўсув давридаги ва мавсумий сув меъёри ишлаб чиқилган;
оддий эгатдан ва қатор орасини қора полиэтилен плёнка тўшаб, эгилувчан қувурлар орқали суғориш ва азотли ўғитларни турли меъёрларда фертигация усулида қўллашни ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўплаши ва пахта ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
оддий эгатдан ва қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб, эгилувчан қувурлар орқали суғориш ва фертигация усулида турли меъёрда озиқлантиришда бир центнер пахта ҳосилини етиштириш учун сарфланган сув сарфи ҳамда толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзани суғориш ва озиқлантиришнинг сув ҳамда ресурстежовчи технологияларини ишлаб чиқиш бўйичa олиб борилгaн тaдқиқoт нaтижaлaри aсoсидa:
ғўза қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб, азотли ўғитларни сувда эриган ҳолда фертигация усулида тўлиқ меъёрда қўллаш технологияси Тошкент вилояти Пискент туманида “Исфандиёр” МЧЖда 12 гектар,  “Мухаммадали агро бизнес” фермер хўжалигида 16 гектар, “Хасанов Абдумутал” фермер хўжалигида 13 гектар, Бўка туманида “Амиршукур Шукурзариф” фермер хўжалигида 14 гектар,  “Абдурафе Ражабзода” фермер хўжалигида 13 гектар, “Маруф Сарвар” фермер хўжалигида 18 гектар майдонда жорий этилган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 02/020-3015-сон мaълумотномaси). Натижада ғўза қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб суғориш билан бирга азотли ўғитларни фертигация усулида қўллаш орқали гектаридан 2,8–3,3 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, суғоришда сув 25–28 фоиз тежалган,  рентабеллик  даражаси 23–25 фоизни ташкил этган;  
ғўзанинг ўрта толали “Наврўз” навини парваришлашда тупроқни қора полиэтилен плёнка билан мульчалашни, азотли ўғитларни эса сувда эриган ҳолда қўллаш агротехнологиялари ПСУЕАИТИ марказий тажриба участкасида 3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 02/020-3015-сон мaълумотномaси). Бунинг натитжасида гектаридан 3,2–6,4 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган, суғоришда сув сарфи 26,5 фоиз тежалган, рентабеллик 28–30 фоиз бўлган;
қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб, азотли  ўғитларни фертигация усулида ғўзани суғориш Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги ПСУЕАИТИ Жиззах илмий тажриба станциясида 30 гектар, “ЯЗ Бегзод” фермер хўжалигида 50 гектар, Зафаробод туманидаги “Ёруғлик” фермер хўжалигида 42,6 гектар, “Тоғдаги нур” фермер хўжалигида 15,5 гектар, жами 227,1 гектар майдонга жорий этилган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2019 йил 11 октябрдаги 02/020-3015-сон мaълумотномaси). Натижада анъанавий усулда азотли ўғитларни қўллашга нисбатан фертигация усули билан озиқлантирилганда ва мульчаланган эгатдан суғорилганда гектаридан 2,5–4,3 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, рентабеллик даражаси эса 20–25 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish