Махмудов Лазизбек Убайдулло ўғли
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хизмат кўрсатиш соҳасида электрон тижоратни ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасида рақобатбардош ва барқарор ривожланадиган электрон тижорат тизимини шакллантириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон тижорат функциялари, унинг тамойиллари ва уларни вужудга келтирувчи эҳтиёжлар асосида уни рақамли бошқарув тизими, мижоз билан узлюксиз мулоқот майдони ва онлайн хизмат кўрсатиш механизми сифатида талқин қилиш имконини берувчи “трансмиссия — инновацион — интеграцион” гуруҳлар бўйича илмий таснифи ишлаб чиқилган;
электрон тижоратга таъсир этувчи омилларни аниқлаш методи таъсир даражаси, йўналиши, кўлами ва вақт омили бўйича комплекс ва узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш имконини берувчи ҳамда синергик ва доминант таъсирларни ўзаро таъсир матрицасида акс эттирувчи тизимли-ҳолистик ёндашувни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда электрон тижорат савдо ҳажмига таъсир этувчи асосий детерминантлар асосида кўп ўзгарувчили регрессия модели ишлаб чиқилиб, 2025–2028-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари аниқланган;
электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида унинг логистика ва тескари логистика хизматлари халқаро интеграция ҳамда шаҳар ва қишлоқ ҳудудларининг хусусиятларини ҳисобга олувчи “халқаро ва ҳудудий мослашувчан инновацион логистика тизимларини интеграциялаш модели”ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солиш механизми гибрид ёндашув асосида ижтимоий тармоқлардаги электрон тижорат субектларини маркерлаш тизими ҳамда П2П шаклида амалга ошириладиган картадан картага пул ўтказмаларининг мақсадига “электрон тижорат” функциясини жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида электрон тижоратни ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
электрон тижорат функциялари, унинг тамойиллари ва уларни вужудга келтирувчи эҳтиёжлар асосида уни рақамли бошқарув тизими, мижоз билан узлюксиз мулоқот майдони ва онлайн хизмат кўрсатиш механизми сифатида талқин қилиш имконини берувчи “трансмиссия — инновацион — интеграцион” гуруҳлар бўйича ишлаб чиқилган илмий таснифидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида нашр этилган “Овқатланиш корхоналари иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2024-йил 27-сентябрдаги 2-сон мажлис баёни билан тасдиқланган №180-27/09 рақамли ўқув адабиёти нашр рухсатномаси). Мазкур илмий натижани ўқув жараёнига жорий этиш электрон тижорат функцияларини тизимли таснифлаш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича назарий-услубий ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
электрон тижоратга таъсир этувчи омилларни аниқлаш методи таъсир даражаси, йўналиши, кўлами ва вақт омили бўйича комплекс ва узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш имконини берувчи ҳамда синергик ва доминант таъсирларни ўзаро таъсир матрицасида акс эттирувчи тизимли-ҳолистик ёндашувни қўллаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Миллий электрон тижорат стратегияси (йўл харитаси)ни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-декабрдаги 05-33-13954-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши стратегик бошқарув қарорларини илмий асослаш имкониятини кенгайтириб, рискларни камайтириш ва устувор йўналишларни белгилашда юқори аниқликка эришиш имконини яратган;
Ўзбекистонда электрон тижорат савдо ҳажмига таъсир этувчи асосий детерминантлар асосида кўп ўзгарувчили регрессия модели ишлаб чиқилиб, 2025–2028-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари аниқланганлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Миллий электрон тижорат стратегияси (йўл харитаси)ни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-декабрдаги 05-33-13954-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф доирасида Ўзбекистонда электрон тижорат савдо ҳажмининг 2028-йилга келиб 20,5 триллион сўмдан ошиши бўйича прогноз кўрсаткичлари бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш, инвестиция қарорларини илмий асослаш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш ҳамда кичик бизнес субектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида унинг логистика ва тескари логистика хизматлари халқаро интеграция ҳамда шаҳар ва қишлоқ ҳудудларининг хусусиятларини ҳисобга олувчи “халқаро ва ҳудудий мослашувчан инновацион логистика тизимларини интеграциялаш модели”ни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш таклифидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Миллий электрон тижорат стратегияси (йўл харитаси)ни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-декабрдаги 05-33-13954-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши, етказиб бериш тезлигини, қайтарувлар бошқарувини ва харажатларни оптималлаштиришни сезиларли яхшилаб, ҳудудлар бўйича электрон тижоратнинг барқарор ривожланишини таъминлайди ва етказиб бериш тезлигини 20–30 фоизгача ошириш, логистика харажатларини 15–20 фоизгача камайтириш, қайтарув жараёнларини 25–40 фоизгача осонлаштириш имконини берган;
электрон тижоратни давлат томонидан тартибга солиш механизми гибрид ёндашув асосида ижтимоий тармоқлардаги электрон тижорат субектларини маркерлаш тизими ҳамда П2П шаклида амалга ошириладиган картадан картага пул ўтказмаларининг мақсадига “электрон тижорат” функциясини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Миллий электрон тижорат стратегияси (йўл харитаси)ни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 11-декабрдаги 05-33-13954-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши солиқ шаффофлигини оширишга хизмат қилиб, бюджет тушумларини барқарор ошириш ҳамда норасмий савдони 20–30 фоизгача камайтириш ва солиқ тушумларини 15–25 фоизгача ошириш имконини яратган.