Тураева Дилафруз Рустамбоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Трансформациялашаётган таълим муҳитида субект-субект ўзаро таъсирининг ижтимоий-психологик механизмларини тизимлаштириш ва интегратив самарадорлик стратегиялари, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/P170.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Қадиров Умарали Дустқабилович,  психология фанлари доктори, профессор; Саодат Мелиқўзиевна Тўйчиева, психология фанлари доктори, профессор; Нозима Махмуджановна Муллабоева, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: трансформациялашаётган таълим муҳитида мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ижтимоий-психологик механизмларини тадқиқ этиш ҳамда зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб ўқитувчиларининг жамоавий муҳитдаги коллаборация (вертикал ва горизонтал муносабатлар, корпоратив маданият), педагогик мулоқот ва интерактив компетенсия, бошқарув психологияси ва қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда ижтимоий-психологик барқарорлик каби омиллар ҳақидаги ижтимоий тасаввурларининг касбий мотивация ва меҳнатдан қониқиш ҳолати билан интегратив боғлиқлиги туфайли педагогнинг ўқувчиларга йўналтирилган психологик мақсадли таъсир кўрсатиш имкониятларини кенгайтирувчи фундаментал омил эканлиги далилланган.
 мактаб ўқувчиларининг педагог шахсига нисбатан ижтимоий-перцептив муносабатлари тизими ўқитувчининг “талабчанлик–эмпатия”, “иродавий ҳамкорлик–назорат” ҳамда “эмоционал хавфсизлик–ижтимоий масъулият” каби касбий-психологик фазилатлари уйғунлигига асосланиб педагогик мулоқотда демократик ва авторитар стратегияларнинг оптимал функсионал мувозанати орқали субектлараро ҳамкорлик самарадорлигини таъминловчи етакчи омиллар эканлиги далилланган;
мактаб ўқитувчиларининг касбий ривожланиш даражасига кўра, педагогик фаолият услубларининг эволюцион-динамик ривожланишидаги субектлараро муносабатларнинг рефлексив-регулятив ва адаптив жиҳатларига асосланиб, тажриба ортиши билан “бетартиб-импровизация” ёндашувлардан “стратегик-режалаштирилган ва тизимли” фаолият услубларига ўтишнинг дифференциал қонуниятлари аниқланган;
трансформацион таълим муҳитида субект-субект муносабатларига кўра эмпатик коммуникация, ижтимоий рефлекция ва кооператив мотивациянинг субектлараро ҳамкорлик сифатига таъсири натижасида ўқитувчининг автономияни қўллаб-қувватловчи, мослашувчан ва тизимли ёндашувлари ўқувчиларда ижодий ва коммуникатив мотивацияни юзага келтирувчи етакчи психологик детерминантлар эканлиги аниқланган;
трансформациялашаётган таълим муҳитида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминловчи субектлараро тушуниш, эмпатия, идентификация, коммуникатив тил мослиги, оптимал мулоқот услубини танлаш ҳамда рефлекция каби интегратив ижтимоий-психологик механизмларнинг устуворлигига асосланиб “ўқитувчи–ўқувчи” тизимида субект-субект ўзаро таъсирининг самарадорлигини таъминловчи беш босқичли консептуал назарий-амалий модел ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Трансформациялашаётган таълим муҳитида субект-субект ўзаро таъсирининг ижтимоий-психологик механизмларини тизимлаштириш ва интегратив самарадорлик стратегиялари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
мактаб ўқитувчиларининг жамоавий муҳитдаги коллаборация (вертикал ва горизонтал муносабатлар, корпоратив маданият), педагогик мулоқот ва интерактив компетенсия, бошқарув психологияси ва қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда ижтимоий-психологик барқарорлик каби омиллар ҳақидаги ижтимоий тасаввурларининг касбий мотивация ва меҳнатдан қониқиш ҳолати билан интегратив боғлиқлиги туфайли педагогнинг ўқувчиларга йўналтирилган психологик мақсадли таъсир кўрсатиш имкониятларини кенгайтирувчи фундаментал омил эканлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги “Психология ўқув-илмий маркази” нинг 2025-йил 11-ноябрдаги 39-сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги ПМ-163-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг касбий фаолиятидаги ижтимоий ва шахсий детерминантларни аниқлашнинг психодиагностик имкониятлари кенгайтирилиб, таълим муассасасидаги психологик муҳитни соғломлаштиришга қаратилган амалий-услубий таъминотни такомиллаштириш имконияти яратилган;
мактаб ўқувчиларининг педагог шахсига нисбатан ижтимоий-перцептив муносабатлари тизими ўқитувчининг “талабчанлик–эмпатия”, “иродавий ҳамкорлик–назорат” ҳамда “эмоционал хавфсизлик–ижтимоий масʼулият” каби касбий-психологик фазилатлари уйғунлигига асосланиб педагогик мулоқотда демократик ва авторитар стратегияларнинг оптимал функсионал мувозанати орқали субектлараро ҳамкорлик самарадорлигини таъминловчи етакчи омиллар эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025-йил 11-ноябрдаги 39-сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модули мазмунига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги ПМ-163-сон маълумотномаси). Натижада рақамли авлод ўқувчилари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган психологик тўсиқларни бартараф этиш механизмлари аниқлаштирилди ҳамда ўқитувчиларнинг таълим жараёнида авторитар назоратдан кўра ўқувчининг эмоционал-когнитив ривожланишини қўллаб-қувватловчи ҳамкорлик стратегияларига ўтиш самарадорлигини оширишга эришилди;
мактаб ўқитувчиларининг касбий ривожланиш даражасига кўра, педагогик фаолият услубларининг эволюцион-динамик ривожланишидаги субектлараро муносабатларнинг рефлексив-регулятив ва адаптив жиҳатларига асосланиб, тажриба ортиши билан “бетартиб-импровизация” ёндашувлардан “стратегик-режалаштирилган ва тизимли” фаолият услубларига ўтишнинг дифференциал қонуниятлари аниқланганлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 11 ноябрдаги 39-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги ПМ-163-сон маълумотномаси). Натижада педагогнинг мулоқот услуби ва ўқувчиларнинг фаоллиги ўртасидаги боғлиқ жиҳатларни аниқлаштиришга эришилиб, таълим жараёнида ўқувчиларнинг когнитив ва хулқ-атвор фаоллигини рағбатлантирувчи ижтимоий-психологик муҳитни ташхис қилиш ва педагогларда ҳамкорликка асосланган мотивацион бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-услубий асослар такомиллаштирилган;
трансформацион таълим муҳитида субект-субект муносабатларига кўра эмпатик коммуникация, ижтимоий рефлекция ва кооператив мотивациянинг субектлараро ҳамкорлик сифатига таъсири натижасида ўқитувчининг автономияни қўллаб-қувватловчи, мослашувчан ва тизимли ёндашувлари ўқувчиларда ижодий ва коммуникатив мотивацияни юзага келтирувчи етакчи психологик детерминантлар эканлиги асосланганлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 11 ноябрдаги 39-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги ПМ-163-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида ўқувчиларда ижтимоий ва ўқув фаоллигини рағбатлантирувчи, автономияни қўллаб-қувватлашга асосланган педагогик муносабат услубларини ташхис қилиш ва ривожлантириш бўйича амалий-диагностик таъминотни шакллантириш имконияти яратилган;
трансформациялашаётган таълим муҳитида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминловчи субектлараро тушуниш, эмпатия, идентификация, коммуникатив тил мослиги, оптимал мулоқот услубини танлаш ҳамда рефлекция каби интегратив ижтимоий-психологик механизмларнинг устуворлигига асосланиб “ўқитувчи–ўқувчи” тизимида субект-субект ўзаро таъсирининг самарадорлигини таъминловчи беш босқичли консептуал назарий-амалий модел ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 11 ноябрдаги 39-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги ПМ-163-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг касбий-шахсий ривожланишига қаратилган интегратив модел ишлаб чиқилган ва амалий тавсияларнинг ўқув-амалий жараёнга тизимли интеграция қилиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish