Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипджанова Дилафруз Уктамовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

     I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жун ва аралаш матолардан аёллар кийимларини ишлаб чиқаришнинг комплекс технологиясини яратиш», 05.06.04 – «Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни» (техника фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В.2014.3-4.Т67.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги 16.07.2013.T.06.01 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алимова Халимахан, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Жилисбаева Раушан Оразовна, техника фанлари доктори, профессор; Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори; Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади янги жун ва аралаш матолардан аёллар либосларини ишлаб чиқаришда комплекс технологиясини яратишдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: жун ва аралаш матолардан ишлаб чиқариладиган либосларни тизимли лойиҳалашнинг методологиясини асослаш;

янги ассортиментдаги жун-ипакнинг (толали чиқиндисидан) йигирилган ипини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш;

 жун ва аралаш матолардан тикув буюмларини лойиҳалаш учун матолар хусусиятларини тадқиқ этиш;

регионал бозорни ва моделларнинг композицион хилма-хиллиги хусусиятларини тадқиқ этиш асосида жун ва аралаш матолардан ишлаб чиқарилган аёллар кийимларининг рационал ассортиментини лойиҳалаш принципларини ишлаб чиқиш;

янги ассортиментли аралаш матодан кичик корхона шароитида либос тайёрлаш технологиясини асослаш. 

   IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: диссертациянинг натижалари “Ўзбекенгилсаноат” ДАК тизимидаги корхоналарида, жумладан: «Istiqlol Dizayn Markazi» МЧЖ (Наманган ш.), «Зиёда Арт Текстиль» МЧЖ (Тошкент ш.), «Косонсой тўқимачи» МЧЖларида  жорий этилган (“Узбекенгилсаноат” ДАК, 27.07.2015й., №ШС-12-1980-сонли маълумотнома). Бир тонна аралаш йигирилган ип ишлаб чиқаришдан олинган иқтисодий самарадорлик 4,5 млн. сўмни, 800 та аёллар комплектини ишлаб чиқариш самарадорлиги эса 42,5 млн. сўмни  ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish